Жамият

Самарқандда пайдо бўлган бола ўғрилари аслида ким?

Вилоят ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Самарқандда пайдо бўлган бола ўғрилари аслида ким?

 

Ижтимоий тармоқларда "Бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилмоқда, қизалоқни олдига келиб уни алдаб олиб кетишди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан қўшимча маълумот берилди.

 

Маълум қилинишича, 2022 йил 26 апрель куни Самарқанд тумани “Обод” маҳалласида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил 25 апрель куни Самарқанд тумани “Қўшкўприк” маҳалласи ҳудудида 2013 йилда туғилган қизининг вояга етмаганлигидан фойдаланиб унга билдирмасдан қулоғидаги тилла сирғасини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.

 

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни 1997 йилда туғилган Сабина М. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Сабина М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

«Ҳурматли фуқаролар ва ижтимоий тармоқ фаолларидан, шу каби маълумот ва хабарларни тарқатишдан олдин ички ишлар органларидан уни аниқлаштириб олишларини сўраймиз!" дейилади Самарқанд вилоят ИИБ хабарида

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.