Жаҳон

Хитойдаги Афғонистон элчихонаси қайта очилди

Унга "Толибон" вакили раҳбарлик қилади.

Хитойдаги Афғонистон элчихонаси қайта очилди

 

Афғонистоннинг Пекиндаги элчихонаси фаолияти тикланди. Бу ҳақда "Sputnik Афганистан" хабар берди.

 

Бу ерда "Толибон" томонидан тайинланган элчи Сайид Муҳиддин Саодат иш бошлаган. Аввалги ҳукумат томонидан тайинланган дипломат Жавид Аҳмад Қаюм лавозимини тарк этган. Шу билан бирга Саодат фавқулодда ва мухтор элчи сифатида эмас, ишончли вакил сифатида ишлайди.

 

Дипломатик ваколатхона қайта очилиши муносабати билан қабул маросими ўтказилган. Унда Хитойда ўқиётган афғон талабалари, маҳаллий олий мартабали амалдорлар ҳамда Хитой бизнес доиралари иштирок этган.

 

Саодат консуллик хизмати қайтадан кўрсатилишини эълон қилган.

 

Аввалроқ АҚШ Афғонистонда 7 миллиард доллардан ортиқ қуроллар ташлаб кетгани маълум бўлганди. 

Патриот тизимлари ва ракета қурилмалари нишонда: Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди

Патриот тизимлари ва ракета қурилмалари нишонда: Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди

Аввалроқ Баҳрайндаги АҚШ радар станцияси ҳам нишонга олинган эди.

72 соатлик кузатув натижаси: Туркияда ўзбекистонлик фуқаро қуролли ҳужумда гумонланмоқда

72 соатлик кузатув натижаси: Туркияда ўзбекистонлик фуқаро қуролли ҳужумда гумонланмоқда

Ниқоб таққан икки киши ҳайдовчидан машинадан тушишни талаб қилган. У бўйсунмай, қочишга уринганида автомобилга қарата ўқ узилган.

АҚШ разведкаси Эрон таҳдиди ҳақида хабар берди, Теҳрон эса буни инкор қилди

АҚШ разведкаси Эрон таҳдиди ҳақида хабар берди, Теҳрон эса буни инкор қилди

Эрон АҚШ ОАВларидаги хабарлар кейинги тажовуз учун баҳона яратишга қаратилганини билдирган.

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Санкциялар Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилаётган кўчманчилар гуруҳига нисбатан ҳам қўлланилган.

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Запорижжя вилоятидаги ҳужум оқибатлари: 72 киши ҳалок бўлган

Украинанинг Запорижжя вилоятидаги Камишеваха қишлоғида 2 ноябрь куни Россия ҳужумидан кейин бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунланди.

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Аёлларни даволаган шифокорлар қамоқ билан қўрқитилмоқда: Афғонистондаги янги тўсиқлар

Бу ҳолат шошилинч тиббий ёрдамга ҳам таъсир қилмоқда.

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Ўзбек айвонлари Вашингтонда: Шавкат Мирзиёевнинг Трампга совғаси ўрнатилди

Айвонлар Ўзбекистон Президенти томонидан АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Дональд Трамп ва Америка халқига совға қилинган эди.

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Хабиб Нурмагомедов БААда музокара ўтказди: укаси ва унинг жамоадошлари озод қилинди

Усмон Нурмагомедов БААда собиқ UFC чемпиони Мераб Двалишвили билан боғлиқ муштлашув иши бўйича олти ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.