Жамият

Байрамда вилоятлараро қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 3–4 май кунлари вилоятлараро қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.

Байрамда вилоятлараро қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

 

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 3- ва 4 май кунлари Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент—Наманган—Самарқанд—Наманган—Тошкент ва Тошкент—Фарғона—Урганч—Фарғона—Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиапарвозларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қўшимча қатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

Тошкент—Наманган—Самарқанд—Наманган—Тошкент (3 май)

·         Тошкентдан жўнаб кетиш — 07:00;

·         Наманганга етиб бориш — 08:00;

·         Намангандан жўнаб кетиш — 08:50;

·         Самарқандга етиб бориш — 10:15;

·         Самарқанддан жўнаб кетиш — 19:00;

·         Наманганга етиб келиш — 20:20;

·         Намангандан жўнаб кетиш — 21:10;

·         Тошкентга етиб келиш — 22:00.

Тошкент—Фарғона—Урганч—Фарғона—Тошкент (4 май) 

·         Тошкентдан жўнаб кетиш — 07:00;

·         Фарғонага етиб бориш — 08:00.

·         Фарғонадан жўнаб кетиш — 08:50.

·         Урганчга етиб бориш — 10:15;

·         Урганчдан жўнаб кетиш — 19:00;

·         Фарғонага етиб бориш — 20:30;

·         Фарғонадан жўнаб кетиш — 21:20;

·         Тошкентга етиб келиш — 22:10.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Рамазон ҳайити муносабати билан чегирма эълон қилгани тўғрисида хабар берилганди. 2022 йил 2 майдан 4 майгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифларига 50 фоиз чегирма жорий қилинган.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"