Жаҳон

Афғонистон аҳолисининг 55 фоизи очликдан азият чекяпти

Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши котиби маълумот берди.

Афғонистон аҳолисининг 55 фоизи очликдан азият чекяпти

 

Афғонистон аҳолисининг ҳар иккинчиси очликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда РФ хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев маълум қилди.

 

У бу ҳақда Душанбеда ташкил этилган афғон масаласи бўйича кўп томонлама маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида айтган.

 

“Яқин вақт ичида Афғонистонда озиқ-овқат танқислиги муаммоси янада кескинлашиши мумкин. мавжуд маълумотларга кўра, 40 миллион аҳолининг 95 фоизи озиқ-овқат етишмовчилигини ҳис қилмоқда, 55 фоиз аҳоли эса очликдан азият чекмоқда”, – деган Патрушев.

 

Унинг қўшимча қилишича, бу ҳолат ортидан миграцион вазият ҳам оғирлашиши мумкин. БМТ маълумотларига кўра, 2021 йилда афғон қочоқлари сони 2.6 миллионни ташкил этди.

 

“Агар Афғонистонда вазият ёмонлашишда давом этса, бу рақам кўп мартага ошади. Шу билан бирга мигрантлар нафақат Эрон ва Покистонга, балки Марказий Осиё давлатлари томон ҳам ҳаракатланиши мумкин”, – деб қайд этган сиёсатчи.

 

Бундан ташқари, ҳозирда афғон заминида 20 дан ортиқ террорчи гуруҳлар фаолият юритаётганига эътибор қаратилган. РФ хавфсизлик кенгаши котибининг сўзларига кўра, масалан, “Ал-Қоида” террорчилари сони кўпайиб бормоқда ва улар минг кишини ташкил этмоқда.  

 

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашгани хабар қилинганди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"