Жамият

Гитлерни даҳшатга солган ўзбек партизани ҳақида биласизми?

У ҳақда Ўзбекистон ва Беларусь киноижодкорлари фильм олмоқда.

Гитлерни даҳшатга солган ўзбек партизани ҳақида биласизми?

 

Мамадали Топиболдиев – “Казбек”, “осиё Арслони” номлари билан машҳур бўлган партизан. Унинг боши учун Гитлернинг шахсан ўзи 50 минг рейхсмарка ваъда қилган. Ушбу қаҳрамон ҳақида “Ўзбекфильм” ва Беларусфильм” биргаликда кино суратга олишга киришди. Хўш, Мамадали Топиболдиев ўзи ким?

 

Қаҳрамон Фарғона вилояти Риштон туманида вояга етган. Топиболдиев 1939 йилда ҳарбий хизматга жалб қилинган. Урушнинг дастлабки даврида унинг ҳарбий қисми душман томонидан тор-мор этилади. Қисмнинг қолган жангчилари Беларусда қолишга ва шу ерда кураш олиб боришга қарор қилишади. 1941 йилда у кичик партизан ортядига қўшилади. Ушбу тузилма Могилёв ва Витебск вилоятларида ҳаракат қилади.

 

Топиболдиев юзлаб ҳарбий амалиётларда муваффақиятли иштирок этган. Унинг кўмагида кўплаб ўта қимматли маълумотлар қўлга киритилади. У фашистларнинг 19 та поезд эшелонини йўқ қилишда иштирок этади. Уларнинг 5 тасини шахсан ўзи портлатиб юборган. Топиболдиев душманга жуда катта моддий зарар етказади ва шахсан Гитлернинг даҳшатга тушишига сабаб бўлади.

 

Ўзбек партизани қўл жангида 77 фашистни йўқ қилади, бир нафар немис генерали ва кўплаб офицерларни асирга олади. Круглянск тарихий-ўлкашунослик музейи директори Вииа Гапаеванинг сўзларига кўра, Топиболдиев Талучин қишлоғи яқинида бир вақтнинг ўзида 27 немис аскарларини қўлга олган.

 

“Беларусдаги партизанлик ҳаракати ўзининг кўп миллатли экани билан ажралиб туради. Мамадали Топиболдиев эса Ўзбекистон вакили сифатида ном қозонган. У партизанлар орасида ўзбек миллатига мансуб ягона “Совет иттифоқи қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган”, — дейди Беларусь давлат музейининг етакчи илмий ходими Мария Гореликова.

 

Жанглардан бирида яраланган Топиболдиевни беларуслик Анна Васильевна исмли аёл ўз уйига яширади ва уни даволайди. Кейинчалик “Казбек” бу аёлни ўзининг “иккинчи онаси” деб атайди. Топиболдиевнинг қизи Мавлуда Топиболдиеванинг сўзларига кўра, Анна Васильевна урушдан сўнг Ўзбекистонга тез-тез ташриф буюради. Топиболдиев кейинчалик унга ғиштли уй қуриб беради. Бу ерда Ҳозирга қадар Анна Васильевнанинг авлодлари яшайди.

 

Топиболдиев урушдан сўнг Риштон туманига қайтиб келади ва бу ердаги колхозлардан бирига раис бўлади. Топиболдиевлар оиласининг яқин дўстларидан бири бўлган Сергей Сохадсенинг сўзларига кўра, у жуда камтар ва зиёли инсон бўлган. “Осиё арслони” Сохадзенинг ота-онаси билан яқин дўст бўлган.

 

Унинг ҳарбий ҳаёти фильмлар учун тайёр сценарий бўлиб хизмат қилиши аниқ.

 

P.S.: Фильмда “Казбек”, “Осиё Арслони” ролини маҳоратли актёр Улуғбек Қодиров гавдалантирмоқда.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"