Жамият

Актуарий малака сертификати электрон шаклда берилади

Президентнинг 2021 йил 24 июлдаги Фармонига мувофиқ актуарий малака сертификатини беришни Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) жорий этиш белгиланган.

Актуарий малака сертификати электрон шаклда берилади

 

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7 июнь санасида Вазирлар Маҳкамасининг “Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 305-сонли қарори қабул қилинди. Тасдиқланган Регламентга мувофиқ, бир ой муддатда мазкур давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилади.

 

Бунда, даъвогар актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари маркази орқали ёки ЯИДХП да рўйхатдан ўтиб, электрон шаклда мурожаат этиши мумкин.

 

Даъвогарнинг актуарий малака сертификатини бериш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

 

Актуарий малака сертификатини бериш бўйича ваколатли орган – Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги даъвогарнинг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади:

  • тест синови – уч академик соат давомида компьютер орқали;

  • имтиҳон билетлари бўйича ёзма ва оғзаки имтиҳон – масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун уч академик соат берилади.

 

Ваколатли орган малака имтиҳонини муваффақиятли топширган даъвогарлар учун белгиланган тартибда QR-код қўйилган актуарий малака сертификатини расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига ёки даъвогарга ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

 

Актуарий малака сертификати ваколатли орган томонидан беш йил муддатга берилади.

 

Маълумот учун: Актуарий малака сертификати – жисмоний шахсга, агар ушбу шахс актуар ташкилот штатида ёки у билан актуар ташкилот ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, актуар хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.