Жамият

"Ҳар қандай ҳолатда ҳам журналистга, тасвирчига нисбатан, умуман... тазйиқ ўтказиш ёки таҳдид қилиш нотўғри!"

Шерзод Қудратхўжа "Севимли" журналистларининг калтаклангани юзасидан муносабат билдирди.

"Ҳар қандай ҳолатда ҳам журналистга, тасвирчига нисбатан, умуман... тазйиқ ўтказиш ёки таҳдид қилиш нотўғри!"

 

Хабарингиз бор, интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 11 июнь куни пойтахтимиздаги "Пахтакор" стадионида U-23 Осиё кубоги чорак финали доирасида Ўзбекистон – Ироқ ўйинларини ёритишга борган ЎзММАга аъзо "Севимли" телеканалининг мухбири ва тасвирчисига Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан куч ишлатилгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди

 

ЎзММА айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.

 

ЎзММА Бошқаруви раиси Ш.Қудратхўжа:

 

"Мен ўзим ҳам шу ерда эдим, кузатувларим ҳам бор. Пандемиядан кейинги даврми ёки одамларимиз анчадан бери бу даражадаги футбол кўрмагани учунми, ўша куни одамларда эҳтирос кучли бўлди. Бу эса баъзан агрессия ҳолатларини келтириб чиқаради. Тушунамиз, футбол миллионлар ўйини. Лекин биз Осиё футбол федерацияси, судьялари қарорларини ҳурмат қилишимиз керак. Биз ўзимизнинг майдонда, жамоамиз учун жон куйдирамиз. Шу билан бирга, ўрнатилган умумий футбол қоидалари бор. Ўзбекистон ҳудудида бунга амал қилишимиз лозим. Бу жиҳатдан биз ўзимизга хос бўлган вазминликни, донишмандликни кўрсатишимиз керак. Афсуски, ўша куни мухлисларнинг Ироқ футболчиларига ва баъзида бизнинг журналистларга ҳам сув идишлари ва оғир предметли нарсаларни отганларини ҳам оқлаб бўлмайди.

Биз футбол томошабини бўлиш маданиятини ўрганишимиз керак. Мана кўряпмизки, бунинг оқибатлари яхши бўлмаяпти...

Энди “Севимли” телеканали бўйича... Бу ҳақида биз бир нечта манбалардан суриштиряпмиз. Чунки манбалар ҳар хил маълумот беришмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам журналистга, тасвирчига нисбатан, умуман медиа соҳасидаги ҳар бир одамга нисбатан ким тарафдан ва қандай мақсадда бўлса ҳам, куч ишлатиш, тазйиқ ўтказиш ёки таҳдид қилиш нотўғри!

ЎзММА номидан "кучишлатар тизим"ларни, ўша куни футбол хавфсизлигига жавоб берган тизимларни медиа олами ва унинг вакилларига бундай қилмасликка чақирамиз!"

 

Албатта, ОАВ ходимларига касбий тазйиқ кўрсатиш, уларга нисбатан куч ишлатишни кесккин қоралайди ҳамда бу Қонунчиликка зид фаолият деб ҳисоблайди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"