Жаҳон

Собиқ афғон амалдорлари шоҳона ҳаёт кечирмоқда — WSJ

Афғонистон аҳолисининг 55 фоизи эса очликдан азият чекмоқда.

Собиқ афғон амалдорлари шоҳона ҳаёт кечирмоқда — WSJ

 

2021 йил августида чет элга чиқиб кетган Афғонистон собиқ ҳукумати амалдорлари шоҳона ҳаёт кечирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

 

Уларнинг айримлари БАА ва Туркиянинг қиммат туманларида яшамоқда. Хусусан, собиқ президент Ашраф Ғани дастлаб Абу-Дабидаги St. Regis меҳмонхонаси, унинг рафиқаси эса доимий яшаш учун хусусий виллани танлаган. БАА вакилининг WSJ’га берган маълумотига кўра, Ғани ва унинг оиласи “гуманитар сабабларга” кўра мамлакатга киритилган.

 

Хорижга қочганларнинг кўпчилиги “Толибон” томонидан тазйиқ ўтказилишидан қўрқиб Афғонистондан чиқиб кетган. Аммо айрим амалдорлар, хусусан, собиқ президент Ҳамид Карзай ва собиқ вице-президент Абдулла Абдулла Кобулда қолган ва толиблар томонидан деярли босимга учрамаяпти.

 

Аммо қочиб кетганлар орасида ўта дабдабали ҳаёт кечираётганлар бор. Хусусан, Ғанининг миллий хавфсизлик масаласи бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Ҳамидулла Моҳиб Буюк Британия фуқароси ҳисобланади, унинг рафиқаси эса ақш фуқароси. У августда рафиқаси ҳомиладор бўлганини ва шу сабабли Абу-Дабидаги Shangri-La меҳмонхонасига келганини қайд этган. Кейинроқ улар Флоридадаги уйга кўчиб ўтган. Ушбу вилла Моҳибнинг қайнонаси номига расмийлаштирилган. Унинг ўзи ҳеч қандай мулкка эга эмаслигини айтган.

 

Ғанининг яна бир тарафдори ва собиқ молия вазири бўлган Эклил Ҳакимий Калифорнияда ўндан ортиқ кўчмас мулкка эгалик қилиши аниқланган. уларнинг умумий миқдори 10 миллион доллардан ортиққа баҳоланган.

 

Республика тузумининг энг сўнгги молия вазири Холид Поянда Вашингтон яқинидаги икки уйга эгалик қилади. Улардан бири нақд пулга сотиб олинган. уйларнинг умумий миқдори 1 миллион долларга тенг.

 

Собиқ иқтисодиёт вазири Мустафо Мансурнинг Дубайда яхталар тўхташ жойи яқинида квартираси борлиги аниқланди.

 

Аввалроқ Афғонистон аҳолисининг 55 фоизи очликдан азият чекаётгани тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

custom img

КХДР Жанубий Корея билан бирлашиш сиёсатига оид бандни бекор қилди

Низомдан Жанубий Корея билан бирлашиш масаласидан ташқари, Жанубий Кореяда жойлашган АҚШ ҳарбий кучлари ҳамда “ташқи кучлар”га оид айрим ҳаволалар ҳам олиб ташланган.

custom img

Зеленский ва унинг оиласига умрбод давлат ҳимояси берилиши таклиф қилинди

Ҳужжатга кўра, ҳарбий ҳолат даврида фаолият юритган айрим юқори мартабали мансабдор шахсларга ҳам давлат ҳимояси берилиши мумкин.

custom img

Музокара бўлиши учун Эрон кемаларга ҳужум қилмасин — АҚШ

Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган уруши олти ойдан ошди. Бироқ можаро ҳали ҳам якунланмаган ва унинг кўлами янги йўналишлар билан кенгайиб бормоқда. Томонлар ўртасида ҳарбий зарбалар давом этаётган бир пайтда, музокаралар, иқтисодий босим ва Ҳурмуз бўғози устидан назорат масалалари ҳам тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"