Жамият

Янги суғурта хизматлари йўлга қўйилади

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Янги суғурта хизматлари йўлга қўйилади

 

Президентнинг  “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 23 октябрдаги қарори ижросини таъминлаш ҳамда суғурта фаолияти классификаторини кенгайтириш ва шу орқали ҳаёт суғурта соҳаси ва шахсий суғурта бозорида суғурта хизматлари турларини оммалаштириш, аҳоли ва иқтисодиётнинг эҳтиёжларига хизмат қиладиган суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

 

Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона низомнинг 6-иловасига асосан тасдиқланган Суғурта фаолияти классификаторига қўшимча суғурта классларини қўшиш орқали кенгайтирилди.

 

Жумладан, ҳаётни суғурта қилиш соҳасига V-класс “Мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш”, VI-класс “Узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси” ҳамда VII-класс “Капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш” класслари киритилган бўлса, умумий суғурта соҳасига 18-класс “Тиббий суғурта” класси киритилди.

 

Суғурта классификаторига киритилган ушбу қўшимчалар мамлакатимиз суғурта бозоридаги хизматлар турини кенгайишига ва аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.