Жаҳон

Европа Исроил билан энергетик ҳамкорликни кучайтиради

Бу Россия газига қарамликдан қутулиш мақсадида амалга оширилади.

Европа Исроил билан энергетик ҳамкорликни кучайтиради

 

Евроиттифоқ Россияга энергетик қарамликдан қутулиш мақсадида Исроил билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи.

 

Европа Комиссияси раиси Урсула фон Дер Ляйеннинг сўзларига кўра, ЕИ Исроил билан энергетика соҳасида икки йирик лойиҳани амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан, томонлар Шарқий Ўртаер денгизида газ ва водород қувурлари ҳамда Исроилни Кипр ва Греция билан боғловчи кабель тармоғи ўтказиш масаласини кўриб чиқяпти.

 

“Украинада вазият кескинлашгандан буён Россия атайин Польша, Болгария, Финляндия, голланд ва Дания компанияларига газ етказиб беришни тўхтатди. Аммо Кремлнинг бу ҳаракатлари бизнинг Москвага энергетик қарамликдан қутулишимиз учун янада катта туртки берди”, – деган Дер Ляйен Исроил жанубига ташрифида.

 

Шу билан бирга исроилликлар билан бирга Ўртаер денгизи газ ресурсларини ўзлаштириш бўйича қатор муаммолар бор. Масалан, “Кариш” газ кони Ливаннинг “Кана” кони билан чегарадош, икки давлат узоқ йиллардан буён шельфни бўлиша олмаяпти.

 

Исроил ва Ливан ўртасидаги денгиз чегараси ҳамон аниқ ўрнатилмаган. Улар 856 квадрат километр ҳудудга даъво қилмоқда. Денгиз чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

 

Аввалроқ ЕИ Нигериядан газ сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлганди.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.