Ўзбекистон

Ўзбекистонда президентлик сайловини ўтказиш бўйича 24 та тавсия берилди

Халқаро кузатувчилар Ўзбекистонга ташриф буюриб, мазкур тавсиялар юзасидан муҳокама олиб борди.

Ўзбекистонда президентлик сайловини ўтказиш бўйича 24 та тавсия берилди

 

Бугун, 16 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Оуэн Мерфи бошчилигидаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси делегацияси аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хмзмати хабар бермоқда.


Ўзаро мулоқотда 2021 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчиларга яратилган шароитлар ва сайловчиларнинг сиёсий ҳуқуқларини таъминлашдаги Омбудсманнинг ўрни борасида ўзаро фикр алмашилган.


Таъкидланишича, ўтган сайловда ногиронлиги бўлган шахсларга овоз беришлари учун зарур қўшимча шароитларни яратиш бўйича Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари томонидан фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳамкорликда қатор мониторинглар ўтказилиб, сайлов участкалари аъзоларига тавсиялар берилган.


Омбудсман томонидан сайлаш ҳуқуқига эга бўлган маҳбус ва маҳкумлар ўз ҳуқуқидан ҳеч қандай монеъликсиз фойдалана олишлари учун жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этилган сайлов участкалари ҳам ўрганилган.


Учрашувда шунингдек, Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларнинг олдини олиш Миллий превентив механизми доирасида жамоатчилик гуруҳлари билан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари, уларда фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВларининг иштирок этаётгани ҳам қайд этилган.


Мулоқотда Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш бўйича ДИИҲБ миссиясининг якуний ҳисоботида илгари сурилган тавсиялар ҳақида фикр алмашилган. Суҳбат давомида меҳмонлар томонидан ушбу тавсиялар Ўзбекистондаги сайлов қонунчилиги ва уни ташкил этиш тартибларини халқаро илғор тажрибаларига мослаштиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.


“Ўтган йили Ўзбекистонда Президентлик сайловлари ўтказилгандан сўнг ушбу жараёнларни кузатган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўз ҳисоботини апрель ойида эълон қилди ва унда 24 та тавсия ўрин олган. Булар тавсия, холос. Уни эътиборга олиш ёки олмаслик ҳар бир давлатнинг ўзи ҳал қилади. Бизнинг ҳукумат таклифи асосида Ўзбекистонга ташрифимиз давомида тавсияларимизни биргаликда муҳокама қилиш кўзда тутилган. Бугунга учрашувимиз давомида ҳам ушбу институтнинг фаолияти, унинг сайлов жараёнларидаги иштироки, ҳар бир фуқарога овоз бериш ҳуқуқини таъминлаш бўйича шарт-шароитлар яратиш юзасидан фикр алмашдик. Албатта, биз тавсияларимиз эътиборга олинаётганидан ҳурсандмиз. Биз бундан буён ҳам ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз”,—деган делегация раҳбари Оуэн Мерфи.


Учрашувда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

custom img

Трамп айрим импорт қилинадиган дори воситаларига 100 фоизлик бож жорий қилди

Мазкур тариф АҚШ билан савдо келишуви тузмаган давлатлар маҳсулотларига нисбатан қўлланилади.

custom img

Наманганда қарийб 3 минг дона ноқонуний олиб кирилган биологик фаол қўшимчалар фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда уч ой ичида 196 млрд сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди

4 тоннадан ортиқ сифатсиз нефть маҳсулотининг сотувга чиқарилишининг олди олинди.

custom img

Ўзбекистонда марокаш чигирткаси тарқалмоқда

Чигиртка пайдо бўлган ҳудудларда кузатув ва назорат кучайтирилиб, кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Фарғоналик ота фарзандига 1 млрддан ортиқ алимент тўлади

Шу тариқа боланинг 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган моддий таъминоти тўлиқ қопланиб, ижро иши тамомланган.

custom img

Андижонда МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Айни пайтда автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи эвазига электромобил хатланди

Ҳозирда хатланган мулкни баҳолаш ва аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Қибрайда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй сотилди

Маълум бўлишича, фуқаро 302 млн кредит қарзини тўламай келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"