Ўзбекистон

Самарқандда тез ёрдам машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Самарқандда тез ёрдам машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради

 

Бугун, 17 июнь куни Самарқанд шаҳрида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳри Буюк ипак йўли ҳамда Нарпай кўчалари чоррахасида “Ваз-2106” ҳамда “Toyota” русумли тез ёрдам машиналар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Тўқнашув вақтида тез ёрдам машинаси ичида беморлар бўлмаган.


Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Машиналарга техник шикаст етган. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Самарқанд шаҳрининг Фирдавсий кўчасида Нексия ҳайдовчиси пиёдани уриб юборганди. Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

 

Туризм инфратузилмаси кенгайтирилади: 2030 йилгача соҳага 3,1 триллион сўм ажратилади

Туризм инфратузилмаси кенгайтирилади: 2030 йилгача соҳага 3,1 триллион сўм ажратилади

Янги туризм лойиҳаларини амалга ошириш учун 5 минг гектар ер майдонини аукцион савдоларига чиқариш режалаштирилган.

Бухорода маданий мерос объектлари янгиланади: музейлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Бухорода маданий мерос объектлари янгиланади: музейлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

2027 йилда ўтказиладиган иккинчи Бухоро халқаро биенналеси доирасида 2,3 километрлик маданий сайр йўналиши яратилиши кўзда тутилган.

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Ўзбекистонда 2030 йилгача волейбол билан шуғулланувчилар сони 1 миллионга етказилади.

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У мураккаб вазиятга тушиб қолгани сабабли Бош консулхонага юртга қайтишда кўмак сўраб мурожаат йўллаган.

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

2010 йилда туғилган қизга отаси томонидан йиллар давомида жинсий зўравонлик қилингани аниқланди.

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Фуқаролар ушбу тизим орқали куннинг исталган вақтида инспекторларга бевосита хабар юбориши мумкин бўлади.

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Савдо маскани айнан қайси санада қайта иш бошлаши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.