Жамият

Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар ушланди

Улар 15 нафар болага жисмоний тазйиқ ҳам ўтказган.

Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар ушланди

 

Хусусий уйлардан бирида яшовчи 37 ёшли О.А. ҳамда  унинг турмуш ўртоғи 35 ёшли М.A. рухсатсиз 15 нафар вояга етмаган болаларга диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда дарс ўтишган. Бу Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонидан Сергели туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида маълум бўлди. Воқеа жойидан топилган диний адабиётлар ва мобил телефонлар ашёвий далил сифатида олинган.

 

Болаларга мунтазам равишда психологик ва жисмоний тазйиқ ўтказилгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жисмоний куч ишлатилган.

 

Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 241-моддасига (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

Ҳолат юзасидан ИИО ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Вояга этмаган болаларга етказилган тан жароҳатларининг оғирлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Текширув натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

 

Ҳозирда болалар Тошкент шаҳар ИИББнинг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, уларга психологик ва тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"