Тўйида ўйин ўйнаган “болалар” келишиб олди
Тўй куни келиннинг онаси уни саҳнадан олиб тушиб, уйига олиб кетмаган.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ўтказилган тўйда конфетни ким биринчи очишга мусобақалашган пайт ютқазиб қўйган куёв келинни ургани акс этган видео тарқалганди.
Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Узун тумани суди томонидан ўрганиб чиқилди. Куёв маъмурий жаримадан келин даъво эътирози билдирмагани учун қутулиб қолди.
Куёв ўзини тутиб тура олмаганини айтди.
“Қўлим кетиб қолди. Тушунмовчилик ҳал бўлгандан кейин тўй давом этди. Келиндан узр сўрадим, бу бошқа қайтарилмайди», — деди у.
Келиннинг онаси ҳам куёв ва қариндошлари узр сўраганини қайд этди.
“Телефонда гаплашиб турибмиз. Яхши яшашяпти», — деган қайнона.







