Жаҳон

Асқар Акаев 2005 йилги давлат тўнтаришида қайси давлатнинг қўли борлигини очиқлади

Собиқ президент нимадан афсусланишини айтган.

Асқар Акаев 2005 йилги давлат тўнтаришида қайси давлатнинг қўли борлигини очиқлади

 

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев 2005 йилги “Лола инқилоби”да АҚШни айблади. Бу ҳақда у Олма-Отадаги чиқишида айтиб ўтган.

 

“АҚШ элчиси жаноб Янг очиқ равишда, айниқса, Грузия ва Украинадаги давлат тўнтаришларидан сўнг АҚШнинг бу жараёнларда қўли борлигини айтганди”, — деган у.

 

Шу билан бирга у 2005 йилда Қирғизистонни тарк этгани хато бўлганини тан олди. Аммо Акаев ўз номи қон тўкилиши билан алоқадор бўлишини истамаганини, шунинг учун ҳозир ҳеч нарсадан афсусламаслигини маълум қилган.

 

Маълумот ўрнида: 2005 йилда Қирғизистонда “Лола инқилоби” натижасида Асқар Акаев президентлик лавозимидан воз кечади.

 

Аввалроқ Қирғизистонда йил охирига қадар аҳолининг 38 фоизи қашшоқлашиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Ҳар бешинчи бола интернетда жинсий зўравонлик ёки эксплуатацияга учраган — UNICEF

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти 21 мамлакатдаги тадқиқот асосида бир йил давомида 12–17 ёшли қарийб 20 миллион бола интернет орқали жинсий зўравонлик ёки эксплуатациянинг камида бир турига дуч келганини маълум қилди.

custom img

Жанубий Кореяда 4 нафар ўзбекистонлик террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлашда гумон қилинмоқда

Улар Суриядаги террорчилик ташкилотига пул ва транспорт воситаларини юборишда айбланмоқда.

custom img

Си Цзиньпин Яқин Шарқда янги хавфсизлик тизимини яратишга чақирди

Си Цзиньпин Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашувда минтақа давлатлари ўз тақдирини ўзи белгилаши кераклигини таъкидлади.

custom img

Россияликлар Ўзбекистонга оммавий равишда чипта сотиб олишни бошлади

Ўзбекистон кузги мавсумда россиялик сайёҳлар орасида авиачипта харидлари энг кўп ошган хорижий йўналишга айланди.

custom img

Дания илк бор Гренландияга муддатли ҳарбий хизматчиларни юборди

Даниянинг Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтириш қарори АҚШнинг Гренландияга даъволари фонида амалга оширилмоқда.

custom img

Россия Эронга гипертовушли қанотли ракеталар ишлаб чиқишда яширинча ёрдам берган — FT

Теҳрон Россия кўмагида яратилган ракетани синовдан ўтказган, бироқ уни қуролли кучлар таркибига қабул қилгани номаълум.

custom img

Россияда меҳнат мигрантлари учун тиббий кўрик қоидалари кучайтирилди

Энди 30 кундан ортиқ қолувчилар ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

custom img

Туркия авиакомпаниялари Москвага айрим рейсларни вақтинча бекор қилди

Бунга Внуково аэропортидаги вақтинчалик чекловлар сабаб бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"