Жаҳон

Қирғизистонда йил охирига қадар аҳолининг 38 фоизи қашшоқлашиши мумкин — БМТ

Ташкилот Қирғизистон иқтисодиёти бўйича махсус ҳисобот эълон қилди.

Қирғизистонда йил охирига қадар аҳолининг 38 фоизи қашшоқлашиши мумкин — БМТ

 

Қирғизистон иқтисодиёти табиий ресурслар қазиб олиниши, туризм ва мигрантлардан пул ўтказмаларига қаттиқ боғланиб қолган. Бу ҳақда БМТнинг қашшоқлик бўйича махсус вакили Оливье де Шуттер маълум қилган.

 

“Пул ўтказмалари энг аввало камбағал қишлоқ аҳолисига фойда келтиради ва бу восита ёрдамида 2019 йилда мамлакатда қашшоқлик даражаси 11 фоизга камайган. Аммо бу Қирғизистоннинг узоқ истиқболдаги тараққиёт стратегияси бўлиши мумкин эмас. Бу инсон капиталининг ўта йирик масштабларда қочишига сабаб бўлади”, – деган де Шуттер.

 

Унинг қўшимча қилишича, Бишкекка 2019 йилда 2.4 миллиард доллар пул ўтказилган, бу мамлакат ЯИМнинг 30 фоизини ташкил этади.

 

Ҳисоботда айтилишича, Қирғизистон пандемия оқибатлари – нархларнинг ўсиши, пул ўтказмалари камайиши ва ўсиб бораётган ишсизликка қарши курашишга ҳаракат қиляпти.

 

“Қирғизистонда қашшоқлик даражаси аста-секин пасаяётганига қарамай, 2020 йилда аҳолининг ¼ қисми камбағаллик ёқасида яшаган. Жаҳон банки прогнозларига кўра, йил охирига қадар бу рақам 38 фоизга етиши ва оқибатда мамлакат тараққиёти 10 йил ортга сурилиши мумкин”, – деб қайд этган де Шуттер.

 

Махсус вакил Бишкекни пул ўтказмаларидан қарамликни камайтиришга чақирган. Шунингдек, у мактабгача таълим, мактаб таълими сифатини кўтариш, ижтимоий ҳимоя соҳаларига инвестиция киритишни таклиф қилган.

 

БМТ ҳисоботида бу йил Қирғизистонда 35 минг ўқувчи мактабни битириши келтирилган. Ташкилот улар учун реал имкониятлар яратиш зарурлигини, акс ҳолда инсон капиталининг мамлакатдан чиқиб кетиши чўзилишини таъкидлаган.

 

Аввалроқ БМТ озиқ-овқат танқислигининг асосий сабабини очиқлаганди.

custom img

Ҳар бешинчи бола интернетда жинсий зўравонлик ёки эксплуатацияга учраган — UNICEF

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти 21 мамлакатдаги тадқиқот асосида бир йил давомида 12–17 ёшли қарийб 20 миллион бола интернет орқали жинсий зўравонлик ёки эксплуатациянинг камида бир турига дуч келганини маълум қилди.

custom img

Жанубий Кореяда 4 нафар ўзбекистонлик террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлашда гумон қилинмоқда

Улар Суриядаги террорчилик ташкилотига пул ва транспорт воситаларини юборишда айбланмоқда.

custom img

Си Цзиньпин Яқин Шарқда янги хавфсизлик тизимини яратишга чақирди

Си Цзиньпин Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашувда минтақа давлатлари ўз тақдирини ўзи белгилаши кераклигини таъкидлади.

custom img

Россияликлар Ўзбекистонга оммавий равишда чипта сотиб олишни бошлади

Ўзбекистон кузги мавсумда россиялик сайёҳлар орасида авиачипта харидлари энг кўп ошган хорижий йўналишга айланди.

custom img

Дания илк бор Гренландияга муддатли ҳарбий хизматчиларни юборди

Даниянинг Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтириш қарори АҚШнинг Гренландияга даъволари фонида амалга оширилмоқда.

custom img

Россия Эронга гипертовушли қанотли ракеталар ишлаб чиқишда яширинча ёрдам берган — FT

Теҳрон Россия кўмагида яратилган ракетани синовдан ўтказган, бироқ уни қуролли кучлар таркибига қабул қилгани номаълум.

custom img

Россияда меҳнат мигрантлари учун тиббий кўрик қоидалари кучайтирилди

Энди 30 кундан ортиқ қолувчилар ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

custom img

Туркия авиакомпаниялари Москвага айрим рейсларни вақтинча бекор қилди

Бунга Внуково аэропортидаги вақтинчалик чекловлар сабаб бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"