Жамият

“Биронта интернетга чиқмасин, илтимос!”

Сурхондарё ҳокими ўзи акс этган видеони тарқатмасликни сўради — видео

“Биронта интернетга чиқмасин, илтимос!”

 

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов тўйда меҳмонлардан у акс этган видеотасвир тарқатилмаслигини сўради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат 28 июнь куни никоҳ тўйи бўлиб ўтган «Токио–2020» Паралимпия ўйинлари олтин медали соҳибаси Гулжаной Наимова хонадонида тасвирга олинган. Вилоят ҳокими спортчини табриклаш учун туман ҳокими билан бирга унинг уйига борганида меҳмонлар жараённи тасвирга олишни бошлаганини кўриб, уларга «биронта интернетга чиқмасин», деган.

 

«Чунки воҳада вилоят ҳокимининг амалга ошираётган ишлари ва ҳар бир хатти-ҳаракатини ижтимоий тармоққа чиқариб, PR ясаш одатий ҳолга айланди.

Шундоқ ҳам оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқда ўзини кўп реклама қилишдан истиҳола қиладиган ҳоким вилоятда бажараётган айрим хайрли ишларини кенг жамоатчиликка кўрсатишдан тийилиб туради. Лозим бўлган ҳолларда ижтимоий тармоқ орқали ўзи ҳам чиқишлар қилиб, воқеа-ҳодисаларни халқимизга етказаётганини барча яхши билади», дейилади хабарда.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"