Жамият

Маданият ва санъат институтига фильм олиш учун маблағ ажратилади

Киночилар уйида бўлиб ўтган “Парининг туҳфаси” фильмининг намойиши чоғида бу ҳақда меморандум имзоланди.

Маданият ва санъат институтига фильм олиш учун маблағ ажратилади

 

 

Ўзбекистон Кинематография  агентлиги Маданият ва санъат институтига, ёшлар ҳақида фильмлар яратиш учун 1 миллиард сўм ажратади. Маблағлар университет талабалари томонидан ёшларга оид қисқа метражли фильмлар яратишга сарфлаш учун мўлжалланган.

 

Бугун Киночилар уйида бўлиб ўтган “Парининг туҳфаси” фильми намойиши чоғида, бу ҳақидаги меморандум имзоланди.

Лойиҳа доирасида, Янги Ўзбекистонга бағишланган 3 та эртак-фильм ва 6 та фильм суратга олинади.

 

“Барча фильмлар “Дебют” танлови лойиҳасида бирлаштирилади. Йил охирига келиб,  талабалар ўз ишларини тақдим этишлари керак бўлади,” — деди Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

 

“Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижодий лойиҳаларга кенг жалб этиш, давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналиши ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасидир,” дея таъкидлади у.

“Куни кеча барчамиз Ўзбекистон Президенти иштирокидаги катта тадбир – Ёшлар кунини нишонлаш маросимида иштирок этдик. Республикамиз раҳбарининг ташаббуси билан, ёшлар учун қандай улкан лойиҳалар амалга оширилаётганини кўриб турибмиз. Бу тадбир эса, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг бир қисмидир”, – дея эътироф этди Фирдавс Абдухолиқов.

 

Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ректори Иброҳим Йўлдошев Кинематография агентлигига, талабаларга яратиб берилаётган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирди.

 

– Университетимизда бир вақтнинг ўзида, ҳам бўлажак режиссёрлар ва сценарийнавислар, ҳам операторлар ва актёрлар таҳсил олмоқда. Шунинг учун, уларга биргаликда ишлаш- қулай.  Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, лойиҳада институтнинг 300-500 нафар талабаси қатнашади. Улар учун эса, бу нафақат ўзини ижодий жиҳатдан юзага чиқариш, балки пул ишлаш учун ҳам ажойиб имкониятдир”, — деди Иброҳим Йўлдошев меморандумни имзолаш маросимида.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.