Жамият

Кўнгилларда умид учқуни алангалатган учрашув

Халқ розилиги учун бор куч-имконият сафарбар қилинмоқда.

Кўнгилларда умид учқуни алангалатган учрашув

 

Фарзанд дунёга келса у ўзи билан бирга олам-олам қувонч-у шодлик, тантана олиб келади. Аммо бу қувонч бирданига аччиқ аламларга алмашиб қолсачи? Соғлом дея ўйлаган дилбандининг ногирон бўлиб қолиши ота-она учун қанчалар оғриқли бўлишини ҳеч тасаввур қилиб кўрганмисиз? Асли, ота-онага бундан ортиқ азоб йўқ, бу дунёда.

 

Чироқчилик Мақсуда Абдухолиқова қизи Гўзал Абдураимованинг иккала буйраги ҳам ишламай қолган: фақат гемодиализ билан ҳаёти сақлаб турилибди. Онаизор қизи соғайиб кетиши учун ўз буйрагини беришга рози. Бироқ буйрак кўчириш амалиёти учун маблағи йўқ.

 

Қашқадарё вилоятида ўтказилган сайёр қабулда айни, шу масалада нажот истаб келган Мақсуда Абдухолиқова мурожаатидан сўнг жарроҳлик амалиёти харажатлари давлатимиз томонидан қоплаб бериладиган бўлди.

 

Бир инсоннинг ишли бўлиши – бир оиланинг даромадли бўлиши дегани

 

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Қашқадарё вилоятида ташкил қилинган оммавий қабулларда ҳам инсон қадрини улуғлаш, инсонга хизмат қилиш, халқ манфаатини амалда таъминлаш  наинки асосий мезон, балки пировард мақсад бўлди. Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура ва ўттизга яқин вазирликлар-қўмиталар масъулларидан таркиб топган Республика ишчи гуруҳининг вилоятдаги мулоқотларида одамларни ўйлантираётган ҳар бир масалани ўрганиш ва мурожаатларда айтилаётган муаммоларга ечим топиш учун бор куч-имконият сафарбар қилинди.

 

 

Қабуллар жараёнида тадбиркорлик, кредит ажратиш, меҳнат ва бандлик йўналишидаги ҳар бир масалани ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сабаби бир инсоннинг ишли бўлиши – бир оиланинг даромадли бўлиши дегани.

 

Дейлик, Китоб туманидаги “Асл консерва” корхонаси йилига 500 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга. Корхона бошқарувчиси Шоҳжаҳон Назаров Бош прокуратура масъулларидан хом ашё сотиб  олиш учун кредит ажратишда амалий ёрдам сўради. Мурожаатдан сўнг бу масала ҳудудий мутасаддилар билан бирга кўриб чиқилиб, корхонага 650 миллион сўм маблағ ажратиб бериладиган бўлди.

 

Касбилик Азмиддин Аъламов 4 йилдан буён тадбиркорлик қилади. Гидропоника усулида 2,5 гектар ерда иссиқхона қуриб, 20 нафардан зиёд инсонни иш билан таъминлаган. Ҳар йили ички бозорга 100 тоннагача помидор етказиб беради. Фаолиятини кенгайтириш, қўшимча 1 гектар ерда иссиқхона ташкил этишни ният қилган тадбиркорнинг 350 минг доллар кредит олиш билан боғлиқ масаласига ҳам шу ерда ечим топилди.

 

 

Ғузор туманидаги “Жонбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фахриддин Худойбердиев маҳалласида давлат-хусусий шерикчилик асосида “Жонбулоқ паҳлавонлари” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти барпо қилаётган тадбиркорга амалий ёрдам беришни сўради. Мурожаатдан сўнг мазкур нодавлат болалар боғчаси барпо қилиш учун тадбиркорга 7 йилга икки йиллик имтиёзли давр билан 2 миллиард сўмдан зиёд 5 фоизли кредит ажратиладиган бўлди. Бу билан 17 та янги иш ўрни яратилади, жонбулоқлик 100 нафар бола мактабгача таълимга қамраб олинади.

 

Мулоқотларда сув, йўл, газ, коммунал соҳалар бўйича ҳам қатор масалаларга ечим топилмоқда

 

Дейлик, қаршилик Саодат Тўраеванинг Сув хўжалиги вазирлиги масъулларига мурожаати жойига чиқиб ўрганилгач, туманнинг Арабхона 2 массивидан ўтган йили “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларидаги 13 нафар кишига деҳқончилик қилиши учун ажратилган жами 10 гектар ерни суғориш масаласи ҳал қилиб берилди. Ҳудуддаги Қўнғиртоғ насос станциясидан мазкур 10 гектар ерни суғориш учун алоҳида лимит ва назоратчи бириктирилди. Бу билан 13 та оиланинг экинларига, ниҳолларига оби ҳаёт етиб борди.

 

 

Қарши тумани “Чоргумбаз” маҳалласида яшовчи Шарофат Султонова эса “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти масъулларидан маҳалладаги 35 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлашда амалий ёрдам сўради. Мурожаат жойига чиқиб ўрганилгач, маҳаллада 1,4 км. ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошлаб юборилди. Сув хўжалиги вазирлиги масъулларига мурожаатлар асосида вилоятдаги 8 та сув насоси ва агрегатлари ишлатиб берилди.

 

Қабулларда соғлиқни сақлаш, даволаниш билан боғлиқ кўплаб масалаларга ҳам ечим топилди. Кўкдалалик Тошпўлат Боймирзаев туғма юрак "порог"и билан хасталанган қизи Маржонани даволатиш учун чора тополмай турган пайтда Республика ишчи гуруҳининг Чироқчи туманига келгани бу инсоннинг ҳам қалбидаги умид учқунларини алангалатди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари қизчани даволаниб, соғлом ҳаётга қайтариш учун барча чора тадбирларни кўрилиши маълум қилинди. Шу куннинг ўзида Маржона Жўраева республика кардиология марказига ётқизилди.

 

25 нафар маҳкум оиласи бағрига қайтарилди

 

Шу билан бирга, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши масъулларига мурожаатлардан сўнг жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ташкил қилинган суд мажлисларида қилмишига пушаймон бўлиб, айбидан тўғри хулоса чиқарган, ўзини ҳар томонлама тузатган бир қатор шахсларга ҳаётини ўнглаб олиши учун катта имконият берилди. Хусусан, жиноят ишлари судларининг жазони ижро этиш муассасаларида ўтказган сайёр суд мажлисларида маҳкумларнинг 9 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, 16 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилиб, жами 25 нафар маҳкум оиласи бағрига қайтарилди. 60 нафар маҳкум эса умумий тартибли колониядан манзил колонияларига ўтказилди.

 

3 минг 176 та масаланинг 793 таси ижобий ҳал этилди

 

Бош прокуратура масъулларига мурожаатлардан сўнг алимент ва иш ҳақи ундиришга оид 38 та масала ҳал қилиб берилди. Мулоқотлар натижасида асоссиз ишдан бўшатилган 2 нафар мурожаатчи ишига қайта тикланган бўлса, 109 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 46 нафар мурожаатчи касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилди.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Қашқадарё вилоятида беш кун давомида ташкил қилинган очиқ-жонли мулоқотларда кўтарилган 3 минг 176 та масаланинг 793 таси ижобий ҳал қилинди, 1 минг 34 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 1 минг 349 та масала бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"