Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақти маълум бўлди
Тошкент шаҳри масжидларида ҳайит намози эрталаб соат 05:20 да ўқилади.

9 июль, шанба куни жоме масжидларда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри масжидларида Қурбон ҳайити намози эрталаб соат 05:20 да ўқилади.
Бошқа вилоят ва ҳудудларда эса намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб, қуёш чиққандан сўнг ўқилади.







