Жамият

Тошкентда 2 та автомашина пиёдани уриб, босиб кетди

Оқибатда фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Тошкентда 2 та автомашина пиёдани уриб, босиб кетди

 

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида пиёда автомашина уриб, босиб кетиши кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, 5 июль куни соат тахминан 00:05 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида ҳайдовчи 1979 йилда туғилган З. Ю. “Hyundai Santa Fe” русумли (давлат рақам белгиси 01 М 014070) бўлган автомашинада ҳаракатланиб, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Зарба оқибатида пиёда йиқилган ва бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М. Х. бошқарувидаги “Toyota” русумли автомашина тагида қолиб кетган.

 

1980 йилда туғилган В .С. олган тан жараҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"