Жаҳон

Хитой АҚШ олдига талаб қўйди

Бу Тайвань билан боғлиқ.

Хитой АҚШ олдига талаб қўйди

 

Хитой АҚШдан Тайвань билан тузилган 108 миллион долларлик ҳарбий шартномани бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлиги баёнот берди.

 

“Хитой АҚШдан Тайванга ушбу қурол сотиш режасини бекор қилишни, ҳар қандай қурол етказиб беришни тўхтатишни ҳамда икки томон ўртасидаги ҳарбий алоқалар бутунлай тўхтатилишини талаб қилади”, – деган Хитой мудофаа вазирлиги расмий вакили Тань Кэфэй.

 

Амалдор Хитой миллий-озодлик армияси мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш учун барча чораларни кўришини маълум қилган. Унинг қайд этишича, қуролли кучлар Хитой ички ишларига аралашувнинг ҳар қандай шаклини олдини олишга қодир.

 

Бундан олдин АҚШ давлат департаменти Тайванга 108 миллион долларлик ҳарбий ускуналар етказиб беришга розилик берганди.

 

Аввалроқ АҚШ Тайвань билан савдо-сотиқ жараёнини соддалаштиришини маълум қилганди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

custom img

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

custom img

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

custom img

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

custom img

Эрон Трампнинг музлатилган активлар ҳақидаги баёнотини кескин қоралади

Теҳрон бундай қадам давлатлар суверенитети ҳамда халқаро молия тизимига жиддий путур етказиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

АҚШ Испания терма жамоасидан 16 миллион доллар солиқ талаб қилди

Расмийлар терма жамоанинг ЖЧ–2026 ғолиблиги учун олган мукофот пулининг 30 фоизини солиқ сифатида ундиришни режалаштирмоқда.

custom img

Венесуэладаги зилзила зарари 20 миллиард долларга яқинлашди

Тезкор тикланиш чоралари кўрилмаса, мамлакатни қайта тиклаш 10 йилдан ортиқ вақт олиши мумкин

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"