Жамият

Оҳангаронда 27 ёшли йигитнинг жасади дарахтга осилган ҳолда топилди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

Оҳангаронда 27 ёшли йигитнинг жасади дарахтга осилган ҳолда топилди

 

Келтирилишича, «Kompromatuzb» Telegram каналида «Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида калтаклаб ўлдирилиб, дарахтга осиб кетилган йигит воқеаси бўйича ҳам жимлик! Тошкент вилояти Ангрен шаҳрига киришда бир томонлама ҳаракатга рухсат берилган йўлнинг чеккасида 18 июль куни ёш йигит катта эҳтимол билан калтаклаб ўлдирилган ва дарахтга осиб кетилган» сарлавҳали хабар берилган.

 

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 19 июль куни тахминан соат 06:30 да Оҳангарон тумани Ички ишлар бошқармасига навбатчилик қисмидан хабар келиб тушган.

 

Унда А-373 автомобиль йўлининг Оҳангарон тумани Алишер маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган қисмида йўл юзининг чет қисмида жойлашган дарахтга Андижон вилояти Бўз тумани Насриддинбек МФЙда яшаган1995 йилда туғилган М.й. нинг мурдаси бўйин соҳасидан дарахтга осилган ҳолатда топилгани маълум бўлган.

 

Ангрен шаҳар СТЭнинг дастлабки маълумотномасига кўра, М.й.нинг ўлимига бўйин соҳасини сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган, танасида эса тан жароҳатлари аниқланмаган.

 

Ҳолат юзасидан марҳумга тегишли уч дона уяли алоқа телефони, шахсий буюмлари кўздан кечириш жараёнида олинган бўлиб, Оҳангарон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"