Жамият

Хонанда ва шоир ўртасида яна муаллифлик ҳуқуқи можароси

Давраларни “Отам” қўшиғи билан қиздирган андижонлик хонанда жаримага тортилди.

Хонанда ва шоир ўртасида яна муаллифлик ҳуқуқи можароси

 

Жорий йилнинг 30 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида яшовчи Ғулом Бобоёров Адлия вазирлигига Ғулом Назар тахаллуси билан ижод қилиб келишини билдириб, «Дадангизни қучоқлаб қўйинг» номли шеъридан рухсатсиз, келишув шартномасини тузмасдан учинчи шахслар томонидан қўшиқ қилиб ижро қилинаётганлигидан норози бўлиб, амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

 

Унинг мурожаати Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.

 

Ўрганиш жараёнида Асака туманида яшовчи фуқаро Элёр Тўйчиев юқоридаги шеърини «Отам» номи билан тўйларда қўшиқ қилиб ижро этганлиги ва уни «Youtube» ижтимоий тармоғига жойлаганлиги аниқланди.

 

Юқоридагиларга асосан, бошқарма томонидан фуқаро Э.Тойчиевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Асака туман судига юборилди.

 

Суд қарорига асосан хонанда Э. Тўйчиев айбли деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"