Сурхондарёлик қария қариндошини ўлдириш учун "киллер" ёллади
У бунинг эвазига 50 млн сўм ваъда қилган.

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи 66 ёшли М.А. ўз қариндошини гумдон қилиш учун термизлик А.Б.га мурожаат қилади ва ўзининг тенгдоши бўлган қариндошини ўлдириб бериш эвазига унга 50 миллион сўм ваъда қилган. Бу жорий йилнинг 24 июль куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратура тезкор ходимлари ҳамкорлигида Денов туманида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.
Унга кўра, М.А. келишилган пулдан 1,8 миллион сўмни “киллерга” олдиндан бераётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.
Ҳозирда М.А.га нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда







