Жамият

“Ўлдираман, сочингни қирдираман”

Тошкентда аёл собиқ севгилиси томонидан таҳдидларга учраётгани маълум бўлди.

“Ўлдираман, сочингни қирдираман”

 

Тошкентда аёл собиқ севгилиси томонидан зўравонликка учраётганини айтиб, мурожаат билан чиқди. Аёл бу бўйича ҳуқуқни муҳофаза органларига бир неча бор ариза билан чиққанини, лекин эркакнинг катта жойда ишлайдиган танишлари борлиги учун бу ҳеч қандай натижа бермаганини айтган.

 

“Кимга мурожаат қилишни билмай сизга (Немолчи.узъга – таҳр.) ўзим билан бўлган воқеани айтмоқчиман. Мен «На Чиле» ресторанининг эгаси Ойбек Исабаев Бахтиярович билан фуқаролик никоҳида эдим. Менинг ундан 3 ёшли қизим бор. Шу йиллар давомида маънавий ва жисмоний зўравонликка дучор бўлдим, калтакландим, хўрландим.

Лекин мен ундан узоқлаша олмадим, чунки Ойбек мени орқамдан тинмай таъқиб қиларди. Мен бир неча марта ИИБга мурожаат қилдим, лекин у ҳамма нарсани пул ва танишлари билан ҳал қилди.

Олти ой олдин биз алоҳида яшай бошладик, чунки у ўзига бошқа аёлни топиб олганди. Шундан сўнг мен бу одамдан қутулдим деб ўйлагандим, хато ўйлаган эканман. Аввалги зўравонликлар баттар ёмонлашди.

Бу эркак машинамга ГПС қўйиб олиб, таъқиб қилади. Бошқа аёл билан яшаб, мени боламнинг кўз ўнгида калтаклайди, ҳақорат қилади, хўрлайди, мулкимни талон-торож қилади. У мени дўқ-пўписалар билан манипуляция қилиб, ўлдираман, сочингни қирдираман, дейди.

Менда сизлардан бошқа мурожаат қиладиган бошқа ҳеч ким йўқ. Менинг отам йўқ, ёрдам берадиган бирон танишим йўқ. Менга раҳм қиладиган ҳеч ким yo‘q... Ҳозир у мени қўрқитишда давом этмоқда. Кеча у машинамни расво қилди, ундан олдин телефонимни синдириб ташлади.

Мен ёлғиз онаман, онам ва болам билан яшайман, оиламни ўзим таъминлайман. Кеча мен ИИБ ходимига ариза билан мурожаат қилдим. Аммо ҳалигача ҳеч ким менга қўнғироқ қилмади. Илтимос ёрдам беринг!”, – дейди мурожаатчи аёл.

 

Ушбу ҳолат бўйича «Немолчи.уз» адолат қарор топишини талаб қилган.

 

“Ўзбекистонда адолатнинг нархи қанча? Калтаклангани ҳақидаги аризани ва зўравонликни босди-босди қилиш қанча туради? Аёлни калтаклаш қанча туради? Балки ҳуқуқ-тартибот идоралари бу бўйича тарифларни эълон қилишар? Ахир, бу ИИО ходимларининг ҳаракатсизлиги туфайли давом этмоқда!”, – дейилади хабарда.

 

Ҳолат юзасидан АОКА раҳбари қуйидагича баёнот билан чиқди.

 

“Агентлик мамлакатимиз аҳолисининг, айниқса, хотин-қизларнинг шахсини обрўсизлантириш, уларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркини ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қилишга бўлган уринишларни кескин қоралайди.

Эслатиб ўтиш жоиз, мамлакатимиз қонунчилигида хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан, аёлларни тазйиқ ва зулмдан ҳимоя қилишга оид масалалар қатор нормалар билан мустаҳкамлаб қўйилган ҳамда уларга нисбатан зўравонлик содир этганлик учун қатъий жазолар белгиланган.

АОКА ушбу йўналишда ваколатли бўлган масъул ташкилотлар ва идоралардан жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлаётган воқеага эътибор қаратишлари, ҳолатни чуқур ўрганишларини сўраб қолади.

Агентлик ҳодиса юзасидан тегишли давлат органларига сўров юборишини маълум қилади”.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.