Жамият

Пойтахт вақтинча “свет”сиз қолади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Пойтахт вақтинча “свет”сиз қолади

 

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар беришича, бугун, 4 август куни Шайхонтоҳур, Юнусобод ҳамда Яшнобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 18:00 га қадар вақтинчалик ўчирилди. 

 

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

 

Яшнобод туманининг: Шохсанам ҳамда Мунаввар қори кўчалари;

Юнусобод туманининг: Юнусобод 18-даҳа, Оқтепа, Янгиҳаёт ҳамда Мирходжаева кўчалари;

Шайхонтоҳур туманининг: Шофайиз, Чаман, Уйғур, Улуғбек, Уйсоз, Хушрўй, Зиёсаид, Бекзод ҳамда Муқанно кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонлари вақтинчалик электр энергиясиз қолди.

 

"Сабаби, ҳудудлардаги қуввати HL-0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларидаги эски алюмин симларни янги замонавий SIP кабел тармоқларига алмаштириш, ҳамда трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу сабабли ушбу ҳудудлардаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда", - дейилади хабарда.

 

Айни вақтда "Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси" АЖ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари томонидан тезкорлик билан бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилиб, ҳудудларда тезкор чиқиш бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.