Жамият

Андижонда ноқонуний «шампунь» ишлаб чиқараётган корхона аниқланди

МЧЖ раҳбарига жарима жазоси тайинланган.

Андижонда ноқонуний «шампунь» ишлаб чиқараётган корхона аниқланди

 

Жорий йилнинг 27 июнидан 5 июлига қадар Андижон вилоятидаги йирик бозорлар ва савдо комплексларида контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва сотилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари ўтказилди.

 

Мазкур тадбирлар давомида бир нечта савдо дўконларида “HEAD&SHOULDERS” MGU, “CLEAR” MBX гувоҳномалар билан давлат рўйхатидан ўтказилган товар белгиларига харидорни чалғитиб юбориш даражасида ўхшаш бўлган “hedn&shollders”, “CLEER”номли шампунь маҳсулотлари сотилаётганлиги ҳамда маҳсулот қадоғида «АОС» масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётганлиги қайд этилганлиги аниқланди.

 

 «АОС» МЧЖ раҳбари Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий муҳофаза олган товар белгиларига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш белгилардан фойдаланган ҳолатда шампунь маҳсулотларини ишлаб чиқаргани ҳамда сотувга таклиф қилганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 177-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни уч миллион сўм жарима жазоси тайинланган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.