Ўзбекистон

Қашқадарёлик эркак цехдан чиқаётган бадбўй ҳиддан норози бўлиб, ўзини ёқиб юборди

Ҳолатга Экология бошқармаси муносабат билдирди.

Қашқадарёлик эркак цехдан чиқаётган бадбўй ҳиддан норози бўлиб, ўзини ёқиб юборди

 

Ижтимоий тармоқда Қарши шаҳридаги фуқаро цехдан чиқаётган бадбўй ҳиддан норозилигини билдириб, ўзини ёқиб юборгани бўйича хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси расмий изоҳ берди.


Маълум қилинишича, Қарши шаҳридаги “Qarshi Leather” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасида экология ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. 

 

2021 йилнинг март ойида Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори асосида мазкур корхонага киритилган даъво аризаси бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида атроф табиий муҳитнни ифлослантирганлик ҳолати аниқланган ва 284,0 млн сўм миқдорида мажбурий компенсация тўловлари ундириш бўйича қарор қабул қилинган. 

 

Берилган экологик экспертиза хулосаси талабларининг бажарилиши, ифлослантирувчи моддаларни меъёр даражасидан юқори чиққанлиги ва ўрнатилган талабларига риоя этилмаганлиги бўйича аниқланган камчиликлар ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик учун  кейинги ўрганишларда 346,0 млн сўм миқдорида маъмурий компенсация тўлови ҳам ҳисобланган. 
2021 йил ноябрь ойида Экология бошқармаси томонидан Иқтисодий судга мазкур хорижий корхонанинг фаолиятидаги камчиликларни бартараф этгунга қадар вақтинча тўхтатиш масаласида ариза киритилган. 

 

“Qarshi Leather” МЧЖ раҳбарининг 2022 йил март ойида вилоят экология бошқармасига юборган хатида корхона Хитой давлат инвесторлари томонидан 2022 йил 1 март кунидан номаълум муддатга тўхтатилганлиги, корхонанинг сувларини канализация қувурига қўйиш бўйича бирор бир тўсиқ ва таъқиқлар бўлса улар томонидан киритилган инвестиция маблағларини олиб чиқиб кетиш ҳамда корхона фаолиятини бутунлай тўхтатилиши маълум қилиниб, корхонанинг иш фаолиятини қайта тиклаш учун Қарши шаҳар канализация қувурининг ғарбий нуқтасига чиқинди оқова сувларини қуйишни маълум қилган. 

 

Шунингдек 2021 йил октябрь ойида мазкур МЧЖ шаклидаги хорижий корхонадан аҳоли яшаш масканларига яқин бўлган жуда катта майдонга ноқонуний ташланган чиқинди оқова сувларини тозалаш учун вилоят ҳокимлиги, вилоят ИИБ, вилоят Экология бошқармасидан ишчи гуруҳ тузилиб, чиқинди сувлари ташланган зовурлар катта маблағ ҳисобига тўлиқ тозаланиб, ушбу зовур тупроқ билан кўмиб ташланган. Ҳозирда мазкур жойлар ободонлаштирилиб, футбол майдончалари ташкил этилган. 

 

“Юқоридаги хабар бўйича вилоят экология бошқармаси масъуллари томонидан ўрнатилган тартибда, тадбиркорлик субъектини ўрганиш бўйича ваколатли органлардан тегишли рухсатномалар олиб, ўз ваколати доирасида тезкор ўрганишлар ўтказилади”, — дейилади хабарда.

 

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Баҳслар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззах тиббиётида 180 кунлик тажриба: янги тиббий тизимдан нималар кутиляпти?

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини 180 кун ичида юқори технологияли ҳудудий референс марказга айлантиришга қаратилган «Жиззах-180» дастури ишга туширилди.

custom img

"Ўзбекгидроэнерго" тизимидаги 8 та объектга янги JAC автомобиллари топширилди

Янги транспорт воситалари тоғли ва мураккаб ҳудудларда хизмат кўрсатиш ишларини тезкор ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.

custom img

Россияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 фарзанди ватанга қайтарилди

Фуқаронинг ҳужжатлари йўқлиги сабабли у ва фарзандлари вақтинча сақлаш муассасаларидa бўлган.

custom img

Тошкентда квартираларнинг нархи кадастрдагидан 7,4 баравар, ҳовли-жойларники эса 14 баравар юқори чиқди

600 мингдан ортиқ квартира ва 213 мингта ҳовли-жой оммавий баҳоланди.

custom img

Судья Азиза Мирзаева мажлисга кетаётганида ҳалокатга учрадими?

Олий суд Томди туман суди раиси вафоти юзасидан расмий муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"