Сиёсат

Президент Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби билан учрашди

Учрашувда Ҳусайн Иброҳим Тоҳа Шавкат Мирзиёевни Хива шаҳри 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилингани билан табриклади.

Президент Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби билан учрашди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, Саудия Арабистонига давлат ташрифининг иккинчи кунида Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан учрашди.

 

Бугунги кунда Ислом ҳамкорлик ташкилоти 1 млрд 700 млн аҳоли яшайдиган 57 та давлатни бирлаштирган дунёдаги энг йирик халқаро тузилмалардан биридир. Ўзбекистон ИҲТга 1996 йилда аъзо бўлганидан буён ташкилот билан савдо-иқтисодий, илмий, маданий ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда.

 

Учрашувда ушбу нуфузли халқаро тузилма ҳозирги замон хатарлари шароитида ислом қадриятларини асраб-авайлаш, мусулмон халқлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.

 

Ўзбекистон билан ОИС ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги даражаси, уларни барча долзарб йўналишларда янада кенгайтириш истиқболлари юксак баҳоланди.

 

Ҳусайн Иброҳим Тоҳа Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотида алоҳида ўрин тутиши, мамлакатимиз илгари сураётган лойиҳа ва дастурларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини қайд этди. ИҲТ мамлакатлари туризм вазирлари томонидан Хива шаҳри 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилингани билан табриклади.

 

Ўзбекистон бундан буён ҳам таълим, фан, инновасиялар соҳаларида, иқлим ўзгариши масалаларида ИҲТ билан ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратиши таъкидланди.

 

Оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг жамият ҳаёти ва давлат бошқарувидаги иштирокини кучайтириш каби муҳим ижтимоий йўналишларда, шу жумладан ИҲТга аъзо мамлакатлар ўртасида тажриба алмашишга келишиб олинди.

 

Ўзбекистоннинг фан ва таълим соҳаларидаги бой салоҳияти қайд этилар экан, ИҲТ мамлакатимиз билан ташкилотга аъзо ривожланаётган давлатларда ёшларни ўқитиш ва малакасини ошириш борасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

 

“Ўзбекистон – буюк мутафаккирлар ва олимлар юрти, ташкилотимиз бу соҳаларда республикангиз билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор”, деди бош котиб.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"