Жамият

Тўра Боболов Ангор туман прокурорини онадан сўкди

Айб кимда: омма олдида раҳбарни обрўсизлантирган вилоят ҳокимидами, ёки ҳуқуқи поймол бўлганини била туриб, "дардини ичига ютган" прокурордами?

Тўра Боболов Ангор туман прокурорини онадан сўкди

 

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Ангор тумани прокурори суҳбати акс этган аудиоёзувлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги бу бўйича муносабат билдирди.

 

Унга кўра, ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Ангор тумани прокурори билан бўлиб ўтган мулоқоти, дея айтилаётган аудиосуҳбат турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

 

Таъкидланишича, аудиоматериал шу йилнинг февраль ойида ҳокимлик соатида бўлиб ўтган муҳокамадан кесиб олиниб, бошқача талқин қилинган.

 

Асл ҳолатда йиғилишда кун тартибига қўйилган масалалар муҳокамаси жараёнида вилоят раҳбари Ангор тумани сектор раҳбарларидан туманнинг инвестиция, экспорт ва солиқ тушумлари бўйича йўл қўйган хато ва камчиликларини танқидий муҳокама қилиб, танбеҳ берган. Шу жумладан, туман прокурорига ҳам. Мазкур йиғилиш танқидий руҳда ўтганлиги сабабли вилоят ҳокими асабий ҳолатда гапиришга мажбур бўлган.

 

«Агар ушбу йиғилиш жараёнидан кесиб олиниб монтаж қилинган ва турлича талқин этилаётган аудиоматериалдаги ҳолатлар ўрганиш натижасида қонунга хилоф деб топилса, қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилишига тайёрлигини маълум қиламиз», — дейилади муносабатда.

 

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар мазкур ташкилот томонидан ўрганилмоқда. 

 

Ушбу аудиоёзув ижтимоий тармоқлар орқали блогерлар орасида ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, Муҳрим ёзяпти (таҳрирланмаган):

 

"Боя Омбудсманнинг биринчи ахборотини кўрганимдаёқ, улар бу ахборотини ё изоҳсиз таҳрирлашга, ё раддия беришга мажбур бўлади, деб ўйлагандим. Чунки матндаги қийноқлар ҳақидаги гапни ҳар хил талқин қилиш мумкин эди. Шундай бўляпти ҳам: ОАВ уни жамоатчилик кутганидек талқин қиляпти, Омбудсман эса эҳтиёткор талқинни танлаяпти.

Лекин скриншотдаги каби ақл ўргатишларига борман-да. Шунақа вазиятларда ташкилотларимиз жуда ақлли: «Аҳоли ва фуқаролар ўртасида ишончсизлик ва умидсизлик кайфиятини юзага келтириш».

Ишончсизлик нима? Масалан, бирор расмий ахборот берилса, одамлар унга ишонмаслиги, «булар барибир алдайди, аслида бошқача бўлган», деб ўйлаши. Умидсизлик-чи? Масалан, мурожаат қилиш мумкин бўлган ҳамма инстанцияларга мурожаат қилиб, бирор натижа чиқмагач, шиорлардаги ёрдам ҳақидаги гаплар унга ҳам тааллуқли эканига ишонмай қўйгач, ўз-ўзига ўт қўйиш. Менимча".

 

Зафар Солижонов қуйидаги изоҳ қолдирди: 

 

"Лекин муносабатда Боболов талон-тарожликда гумондор сифатида ушлаб турилган шахсларни (ваколати бўлмасада) нега қўйиб юбор дегани ҳақидаги жумлаларга изоҳ йўқ.

Шунингдек, Бош прокурорга қўнғироқ қилиб, ишдан олдириш билан қўрқитган пўписасига тушунтириш ҳам бермаган."

 

Ўзбекистонда раҳбарларнинг қўл остидагиларни омма олдида уятли сўзлар билан таҳқирлаши биринчи марта бўлаётгани йўқ. Бироқ ҳеч бир ҳақоратланган оғзи бузуқ раҳбарни судда берганини эшитмадик. Гарчи у қонун ҳимоячиси бўлса ҳам. Овозли хабар ижтимоий тармоққа сиздирилсагина мутасаддиларнинг пайтавасига қурт тушиб қолади ва текшир-текширлар бошланади. Нима бўлган тақдирда ҳам биз инсон шаъни улуғланган, унинг қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун турадиган жамиятда яшаймиз. Демак, қонунлар ҳамма учун баробар бўлиши керак.

 

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"