Жаҳон

Пекин-Вашингтон муносабатларидаги кескинлик глобал муаммоларни ҳал этишни имконсиз қилмоқда

Бу ҳақда Сингапур бош вазири маълум қилди.

Пекин-Вашингтон муносабатларидаги кескинлик глобал муаммоларни ҳал этишни имконсиз қилмоқда

 

АҚШ ва Хитой ўртасидаги келишмовчиликлар қатор глобал муаммоларнинг ҳал этилишини имконсиз ишга айлантирмоқда. Бу ҳақда Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун миллатга йиллик мурожаатномасида айтиб ўтди.

 

“Дунё сиёсатига асосий таъсир ўтказадиган АҚШ-Хитой муносабатлари ёмонлашмоқда. Икки давлат қатор масалаларда келиша олмаяпти. Гап рақобат қилаётган мафкуралар, давлат тузумлари, Хитойнинг дунёда ўсиб бораётган мавқеи, шунингдек, қатор бошқа муаммолар, хусусан, савдо баҳслари, кибершпионаж, Жанубий Хитой денгизи, Гонконг ҳақида кетмоқда. Аммо энг асосий муаммо — Тайвань атрофидаги масаланинг кескинлашиши”, – деган сиёсатчи.

 

Унинг фикрича, Вашингтон ва Пекин қатор глобал муаммолар, жумладан, иқлим ўзгариши, пандемия ва ядро қуролининг тарқалиши муаммоларини биргаликда ҳал қилиши керак.

 

“Аммо уларнинг таранг муносабатлари буни амалда имконсиз қилмоқда. Бу бутун дунё учун ёмон хабар”, – деб қўшимча қилган сиёсатчи.

 

Аввалроқ Хитой АҚШни Тайвань масаласида провокацияда айблаганди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

custom img

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

custom img

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

custom img

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

custom img

Эрон Трампнинг музлатилган активлар ҳақидаги баёнотини кескин қоралади

Теҳрон бундай қадам давлатлар суверенитети ҳамда халқаро молия тизимига жиддий путур етказиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

АҚШ Испания терма жамоасидан 16 миллион доллар солиқ талаб қилди

Расмийлар терма жамоанинг ЖЧ–2026 ғолиблиги учун олган мукофот пулининг 30 фоизини солиқ сифатида ундиришни режалаштирмоқда.

custom img

Венесуэладаги зилзила зарари 20 миллиард долларга яқинлашди

Тезкор тикланиш чоралари кўрилмаса, мамлакатни қайта тиклаш 10 йилдан ортиқ вақт олиши мумкин

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"