Қашқадарёда 3 та машина автоҳалокатга учради
Ҳодиса оқибатида вафот этганлар бор.

Кеча, 23 август куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида учта автомашина иштирокида йўл-тарнспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса М-39 Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг Қамаши тумани “Юксалиш” МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида соат тахминан 20:30 да юз берган. Қамаши туманида яшовчи С. Х. Дамас автомашинасида ҳаракатланиб келаётган вақтида йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган Яккабоғ туманида яшовчи Б. А. бошқарувидаги Дамаснинг орқа қисмига урилган. Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи Б.А. бошқарувидаги Дамас йўлнинг ўнг томонига ағдарилиб кетган ва фуқаро Э. О.ни уриб юборган.
Ҳайдовчси С. Х. бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Ю. Ж. бошқарувидаги Спарк билан ҳам тўқнашган. Ҳодиса оқибатида йўловчи Э.О. ва Дамас ҳайдовчиси С. Х. оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







