Жамият

25 йил "ҳужжатда яшаган" марҳум

Ҳудудий адлия бўлимига бу бўйича мурожаат келиб тушган.

25 йил "ҳужжатда яшаган" марҳум

 

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида истиқомат қилувчи Малика Шаниязова фарзанди Жаҳонгир Олишовнинг ўлим тўғрисидаги гувоҳномасини олишда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

 

Мурожаат бўлим томонидан иш юритувига олиниб, зарур ҳужжатлар тўпланди.

 

Унга кўра, фуқаро М.Шаниязованинг фарзанди Олишев Жаҳонгир Равшан ўғли 1997 йил 28 январда вафот этгани ва Мирзаобод тумани Тинчлик маҳалласидаги “Парча юз” қабристонига дафн этилгани маълум бўлди. Бироқ айрим сабабларга кўра унинг ўлими қайд этилмасдан қолган.

 

Яъни, ФҲДЁ архиви томонидан берилган маълумотномалар (1994-2022 йиллар текширилганда) Олишев Жаҳонгир Равшан ўғлининг ўлими хақидаги далолатнома ёзувлари мавжуд эмаслигини кўрсатди.

 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 283-моддаси 10-бандига кўра, юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни, агар қонун ҳужжатларида уларни белгилашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, белгилашга оид ишларни кўради.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1991 йил 20 декабрдаги 5-сонли “Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 20-бандига кўра, агар шахснинг маълум вақт ва маълум ҳолатда вафот этганлигини тасдиқловчи ишончли далиллар мавжуд бўлса, Фуқаролик процессуал кодекси 295-моддасининг 10-бандига асосан суд ўлганлик фактини белгилайди.

 

Юқоридагиларга асосан, туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига ариза киритилди.  Натижада Мирзаобод туман адлия бўлимининг фуқаро Малика Шаниязованинг манфаатида киритилган аризаси қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Олишев Жаҳонгир Равшан ўғлининг ўлганлик факти белгиланди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.