Жамият

Дам олиш куни ишлашдан бош тортиш мумкинми?

Андижонда шанба-якшанба дам олиш кунлари ишлаган ходимларга қўшимча иш ҳақи ундириб берилди.

Дам олиш куни ишлашдан бош тортиш мумкинми?

 

Андижон вилояти Асака туман адлия бўлими томонидан туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази ходимларининг мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

 

Мурожаатда марказ ходимлари дам олиш, яъни шанба ва якшанба кунлари ҳам раҳбарият томонидан ишга жалб қилинаётгани, бироқ бунинг учун ҳеч қандай қўшимча маблағ тўланмаётганини билдириб, ойлик маошига қўшимча компенсация ундиришда амалий ёрдам сўрашган. 

 

Уларнинг мурожаати туман адлия бўлими томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида марказнинг уч нафар ходими бир неча йиллардан буён дам олиш кунлари ҳам ишлаб келса-да, ҳақиқатан ҳам уларнинг иш ҳақларига қўшимча компенсация пуллари берилмасдан келаётганлиги аниқланди.

 

Ваҳоланки, Меҳнат Кодексининг 157-моддасида иш вақтидан ташқари, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланган. Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ҳодимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 5-бандида ишдан ташқари вақтда ишга жалб этилгани учун тўловлар ҳамда бошқа пуллик компенсациялар уларнинг ойлик маошига қўшимча тарзда тўлаб берилиши кўрсатиб ўтилганлиги маълум бўлди.

 

Туман адлия бўлими томонидан уч нафар марказ ходимларининг уч йил давомида дам олиш кунларида ишлаганликлари учун ҳақ тўланиши бўйча фуқаролик ишлари бўйча Асака туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

 

Мазкур даъво ариза суд томонидан кўриб чиқилиб, тегишли ҳал қилув қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, жавобгарнинг зиммасига марказ ходимларига жами 17 миллион 391 минг сўм қўшимча компенсация тўловларини тўлаб бериш мажбурияти юклатилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.