Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Германия Президенти билан телефонлашди

Мулоқотда Европа Иттифоқи доирасидаги мулоқотни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев Германия Президенти билан телефонлашди

 

Бугун, 29 август куи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий шерикликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

 

Германия Президенти давлат раҳбари ва кўп миллатли ўзбек халқини мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий қутлади. Кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурининг натижалари алоҳида қайд этилди, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ва иқтисодий янгиланишлар қўллаб-қувватланди.

 

Етакчилар олий даражадаги келишувларни амалга ошириш натижасида икки томонлама муносабатларда юксак даражага эришилганини мамнуният билан қайд этди.

 

Жорий йил бошида ўзаро товар айирбошлаш 60 фоизга ўсди. Ўзбекистонда Германиянинг 200 дан зиёд етакчи компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ўтган ойда “Knauf”, “Papenburg” ва “Falk Porsche” каби таниқли корхоналар Ўзбекистонда ўзларининг янги заводларини ишга туширди.

 

Шу йилнинг июль ойида Германия бизнесининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирокида ўтган Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишидан сўнг иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларида 24 та янги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш бошланди.

 

Ўзаро манфаатли молиявий-техник ва маданий гуманитар ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Ўзбекистонда Гёте институти, Конрад Аденауэр ва Фридрих Эберт фондлари, Германиянинг бошқа ташкилотлари фаол иш олиб бормоқда.

 

Ўзбекистон ва Германия Президентлари амалий ҳамкорликнинг кенгайиши, шунингдек, узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳаларнинг илгари сурилишини қўллаб-қувватлади.

 

Минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан, Европа Иттифоқи доирасидаги конструктив мулоқотни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Афғонистонда узоқ муддатли тинчликни таъминлаш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

 

Ўзбекистон ва Германия Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Германия Президенти билан телефонлашди | Zamon.uz