Жамият

Байрам муносабати билан пенсия пуллари эртароқ берилади

Сентябрь ойи учун пенсия ва нафақа тўлов қайдномалари август ойида шакллантирилади.

Байрам муносабати билан пенсия пуллари эртароқ берилади

 

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан юклаб берилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

“Юртимиздаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия ва нафақа олувчиларни ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва Мустақиллик байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг сентябрь ойи учун пенсия ва нафақа тўлов қайдномалари август ойида шакллантирилади”, — дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, жамғарма пенсия ва нафақа тўловларини бошлаш учун етарли маблағларни 2022 йил 1 сентябрга қадар тижорат банкларига молиялаштириб беради.

 

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ҳамда нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади.

 

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

 

Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.