Жамият

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи ва унинг ҳамтовоқлари ушланди

Чилонзорда 58 туп манзарали ва мевали дарахтлар ноқонуний кесиб ташланган эди.

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи ва унинг ҳамтовоқлари ушланди

 

Чилонзор туманида 58 туп манзарали ва мевали дарахтларни ноқонуний кесишда гумон қилинган уч нафар шахс қўлга олинди.

 

Шунингдек, бошқарма томонидан дарахтларни кесиш билан шуғулланган қурилиш ташкилоти раҳбари томонидан ўсимлик дунёсига етказилган 797,7 миллион сўм миқдоридаги зарар тўлиқ қоплангани қайд этилган.

 

Хусусан, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Ф.Д. 9 сентябрь куни ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ўта йирик зарар етказиш)да назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинувчи шахс сифатида ушланган.

 

“Ф.Д. Тошкент шаҳар Экология ва атрофни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, асосий вазифаси экология ва атрофни муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талаблари ижроси устидан назоратни амалга ошириш керак бўлган ҳолда ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, гўёки дарахтларни кўчиришга рухсат берганлиги важи билан уларни нобуд қилинишига шароит яратиб берган”, – дейилади Бош прокуратура хабарида.

 

Куни кеча Тошкентнинг Учтепа туманида ҳам худди шундай воқеа содир бўлди: қурувчи ташкилоти томонидан 50 га яқин дарахтни кесиб ташланди ва 425,1 миллион сўм моддий зарар етказилиб, қурилиш ташкилоти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"