0

Россиялик таниқли бошловчи Ўзбекистон ҳақида фильм суратга олди

Ҳужжатли фильм Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси ҳақида ҳикоя қилади.

Россиялик таниқли бошловчи Ўзбекистон ҳақида фильм суратга олди

 

Россиялик телебошловчи Валдис Пельшнинг “Узбекистан. Заглянуть за горизонт” (“Ўзбекистон. Уфқ ортига назар”) кўрсатуви премьераси 18 сентябрь куни “Биринчи канал”да бўлиб ўтади.

 

48 дақиқалик ҳужжатли фильм Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси ҳақида ҳикоя қилади, шунингдек, мамлакатнинг замонавий ҳаётининг қирралари – илм ва техника ютуқлари, туризм соҳасидаги имкониятлар ва бошқа кўплаб мавзуларга тўхталиб ўтади.

 

Пельшнинг Ўзбекистон ҳақидаги фильми таниқли бошловчининг Россия ва дунё бўйлаб саёҳатлари ҳақида маълумот берувчи фильмлар туркумига киради.

 

Фильмда Ўзбекистон энергетика вазири, спорт ва туризм вазири, физика ва кимё соҳаси мутахассислари, ҳунармандлар, шунингдек, техник мактаблар ўқувчилари билан суҳбатлар ўрин олган. Фильм Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг илмий-техника маркази сифатидаги кенг имкониятларини очиб берди.

 

Пельшнинг сўзларига кўра, тасвирга олиш жараёни 23 кун давом этган ва шу вақт ичида суратга олиш гуруҳи Ўзбекистоннинг ўнлаб шаҳарлари ва қизиқарли жойларига ташриф буюрган. Улар ўзлари учун янги кашфиётларни очишган.

 

“Масалан, Шаҳрисабз биз учун кутилмаган кашфиёт бўлди. Ноёб диққатга сазовор жойлар ва жуда оқ кўнгил одамлар билан тўла жой. Бутун фильм саёҳат жанрида суратга олинган”, — дейди Валдис Пельш.

 

У бу фильмни суратга олишда ёрдам берган ва иштирок этганларга ўз миннатдорчилигини билдирган.

 

Тошкент кинофестивали бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда суратга олинган фильмнинг Россия телевидениесидаги премьераси “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалига мобайнида бўлиб ўтади.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Россиялик таниқли бошловчи Ўзбекистон ҳақида фильм суратга олди