Ўзбекистон

Яккабоғда номутахассис кадр директорликка қўйилгани айтилди

Ҳолат юзасидан вилоят ХТБ муносабат билдирди.

Яккабоғда номутахассис кадр директорликка қўйилгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги 103-сонли умумий ўрта таълим мактабида мутахассис бўлмаган кадр директорликка тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Халқ таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, 103-умумий ўрта таълим мактаби директорлиги лавозими вакант бўлганлиги учун 2021йил 6 ноябрда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Vacancy.argos.uz сайтига очиқ танловга эълонга берилган. Ушбу лавозимга 7 нафар номзод ариза топширган. 

 

Шундан сўнг 4 нафар номзоднинг малака талаблари мос келган ва иккинчи босқичга ўтган. 2022 йил 1 февраль кунги тест синовларида 2 нафар номзод иштирок этган, икки нафари эса қатнашмаган. Унда номзод  Ж.Л. 27,5 балл, А.Б. 67,5 балл тўплаган.

 

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг қўшма қарорида “номзодларнинг тест саволлари умумий кўрсаткичининг камида 55 фоизига тенг балл тўплаши имтиҳон натижаларини ижобий деб топиш учун асос бўлади”, дея кўрсатилган.

 

А.Б. 1989 йили Яккабоғ туманида туғилган. 2014 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. 2014–2016 йилларда Яккабоғ тумани Агробизнес коллежида амалиётчи ўқитувчиси, ишлаб чиқариш таълим устаси, 2016–2018 йилларда хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

 

А.Б. номзоди малака талабларига мос келганлиги ҳамда тест синовларидан ижобий ўтганлигини инобатга олиб, вилоят халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 24 февралдаги хати билан унинг номзоди Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашига кўриб чиқиш учун юборилган.

 

Халқ депутутлари Кенгашининг 2022 йил 31 майдаги Қарори билан А.Б.103-умумий ўрта таълим мактаби директорлик лавозимига тавсия этилган. Кенгаш қарорига асосан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 27 июндаги буйруғи билан А.Б. мактабга директор этиб тайинланган.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"