Ўзбекистон

Қашқадарёда фуқаро ЙПХ инспекторини уриб, ҳақоратлади

Ҳолат бўйича ИИВ муносабат билдирди.

Қашқадарёда фуқаро ЙПХ инспекторини уриб, ҳақоратлади

 

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасида тортишув акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг расмий муносабат билдирди. 

 

Воқеа 21 сентябрь куни соат 15:40 ларда Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтувчи 4R Яккабоғ–Чироқчи–Кўкдала–Шўрбозор автомобиль йўлининг 66-километрида содир бўлган. 

 

Чироқчи тумани ИИБ ЙПХ инспектори А.Раҳматов текшириш учун Нексия русумли транспорт воситасини тўхтатганда ундаги йўловчи – 1991 йилда туғилган фуқаро Ш.М. маст ҳолатда ходимнинг қонуний ҳаракатларига халақит бериб, уни ҳақорат қилган. Ходим жамоат тартибини бузилишини олдини олиш учун рация орқали ёрдамчи наряд чақиртирганида Ш.М. воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган.

 

Видеода ходим ҳуқуқбузарни воқеа жойидан қочиб кетишини олдини олиб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатаётган ҳолати тасвирланган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқбузар процессуал тартибда қамоққа олинган.

 

“ЙПХ инспектори А.Раҳматовнинг ўз вазифасини босиқлик билан, провокацияларга учмаган ҳолда бажарганлиги, ёрдамчи кучлар етиб келгунга қадар вазиятни издан чиқишига ва ҳуқуқбузарни яширинишига йўл қўймаганлиги учун навбатдан ташқари рағбатлантириш масаласи кўрилмоқда”, — дейилади хабарда.

 

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Баҳслар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззах тиббиётида 180 кунлик тажриба: янги тиббий тизимдан нималар кутиляпти?

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини 180 кун ичида юқори технологияли ҳудудий референс марказга айлантиришга қаратилган «Жиззах-180» дастури ишга туширилди.

custom img

"Ўзбекгидроэнерго" тизимидаги 8 та объектга янги JAC автомобиллари топширилди

Янги транспорт воситалари тоғли ва мураккаб ҳудудларда хизмат кўрсатиш ишларини тезкор ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.

custom img

Россияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 фарзанди ватанга қайтарилди

Фуқаронинг ҳужжатлари йўқлиги сабабли у ва фарзандлари вақтинча сақлаш муассасаларидa бўлган.

custom img

Тошкентда квартираларнинг нархи кадастрдагидан 7,4 баравар, ҳовли-жойларники эса 14 баравар юқори чиқди

600 мингдан ортиқ квартира ва 213 мингта ҳовли-жой оммавий баҳоланди.

custom img

Судья Азиза Мирзаева мажлисга кетаётганида ҳалокатга учрадими?

Олий суд Томди туман суди раиси вафоти юзасидан расмий муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"