Ўзбекистон

Jazeera Airways Қувайт ва Наманган ўртасида авиарейсларни йўлга қўяди

Парвозлар ҳафтада уч марта амалга оширилиши режалаштирилган.

Jazeera Airways Қувайт ва Наманган ўртасида авиарейсларни йўлга қўяди

 

Қувайт авиакомпанияси 13 октябрдан янги йўналиш бўйича авиақатновларни йўлга қўяди. Парвозлар ҳафтада уч марта - душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

 

"Қувайтдан Наманганга биринчи мунтазам рейс Туризм учун янги имкониятлардан фойдаланиш имконини беради", — дея қайд этган авиаташувчи Бош директори Роҳит Рамачандран.

 

Таъкидланишича, Jazeera Airways 2021 йил баҳорида Ўзбекистонга парвоз қилиш учун рухсат олган. Ўтган июль ойидан бошлаб Лоукостер авиакомпания Қувайт ва Тошкент ўртасида парвозларни амалга оширишни бошлаган.

 

Маълумот ўрнида, Jazeera Airways 2004 йилда ташкил этилган ва 2008 йилда Қувайт фонд биржасида рўйхатга олинган. 2018 йилда ўз махсус терминали фаолиятини йўлга қўйган мазкур авиакомпания яқин Шарқ ва Европа бўйлаб парвозларни амалга оширади.

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Янги подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмидаги электр юкламалари қайта тақсимланади.

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Муассаса 2027/2028-ўқув йилидан фаолият бошлайди. Унда мактаб битирувчилари давлат гранти ва контракт асосида таҳсил олиши мумкин.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.