Жамият

Симёғочда расмга тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Боланинг соғлиги ҳақида маълумот берилди.

Симёғочда расмга тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

 

Наманганда симёғочга чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган 9-синф ўқувчисини 27,5 минг вольтли ток урди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Воқеа 19 сентябрь куни соат 19:05 да Тўрақўрғон—Роустон темирйўл бекатлари оралиғининг 81-километрида содир бўлган.

 

Жабрланувчи йигит туман тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Унга кўрсатилган ёрдамдан сўнг, ҳозирда беморнинг ҳолати барқарор экани айтилмоқда.

 

Аниқланишича, ўқувчи ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сонини ошириш ва машҳурликка эришиш мақсадида поезд йўлига ўрнатилган электр симёғочига чиқиб, суратга тушмоқчи бўлган.

 

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси масъуллари томонидан бола таҳсил оладиган 25-сонли мактабда муҳокама йиғилиши ўтказилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.