Жамият

Тошкент вилоятида блогернинг қўли чопиб ташлангани фейк бўлиб чиқди

Буни блогернинг ўзи рад этди.

Тошкент вилоятида блогернинг қўли чопиб ташлангани фейк бўлиб чиқди

 

Ижтимоий тармоқларда Қуйи Чирчиқ туманида яшаб, Facebook ижтимоий тармоғида фаолият юритадиган Муҳаммадсаид Толиповни номалум шахслар қўлини чопиб ташлагани айтилган хабарлар тарқалди.

 

Аммо блогер ижтимоий тармоқларда ўзи ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. Унинг видеомурожаати вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

 

Аниқланишича, блогер ҳозирда ўзи яшайдиган туман марказий поликлиникасига жойлаштирилгани ҳамда қўли чопиб кетилгани фейк хабар бўлиб чиқди.

 

«Менга тааллуқли бўлмаган нарсани интернетга сиздиришибди. Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Худога шукур соппа-соғмиз, ҳеч қанақа босим йўқ, ҳаммаси жойида. Туман мутассадилари, участка нозири келди. Интернетда бўлаётган нарсадан хабарим йўқ эди, мана ҳозир телефонда кўрдим. Албатта, буларнинг ҳаммаси ёлғон, бўҳтон. Кимдир қасддан буни тарқатгани аниқ. Бунинг тагига етамиз ва суд орқали гапламашимиз», — дейди у.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"