Жамият

Сўкиш яна "тренд"да ёхуд кадр танлашда нуқсон борми?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев сўнгги воқеаларга муносабат билдирди.

Сўкиш яна "тренд"да ёхуд кадр танлашда нуқсон борми?

 

Яқинда Президент Администрацияси раҳбари мажлисида бир қатор ҳокимлар ишдан олинди ва жазоланди. Ҳокимларнинг одоб-ахлоқ меъёрларига зид ҳаракатлари танқид қилиниб, бу давлат хизмати обрўсига путур етказиши таъкидланди.

 

«Бироқ шу воқеадан кўп ўтмай давлат хизматчиларининг сўкиш билан боғлиқ одобсизликлари яна тармоқларда айлана бошлади», — деб ёзади Расул Кушербаев. — «Анъанани Тошлоқ тумани ҳокими давом эттирди. Туман ҳокими, деб айтилаётган аудиода ҳокимнинг оғзидан чиқаётган гапларга илон пўст ташлайди. 

Камига ўз гапида ҳоким ҳудуднинг мутлақ ҳукмдори сифатида ҳар қандай қарорни кенгаш депутатлари тасдиғидан ўтказа олишига ишора қилади.

Демак, Тошлоқ тумани кенгаши депутатлари ҳокимни измидан чиқа олишмайди ёки ҳоким оширворди. Феодализм.

Кейинги ҳолат тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги собиқ ИИБ ходими билан боғлиқ.

Ходим номус чегарасидан ўтиб, бутун ўзбекистонликларни бўралатиб сўкди, оққўрғонлик эркакларни ор-номусини ерга урди.

Икки ҳолатда ҳам давлат хизматчилари ўзларининг маънавиятсиз, давлат ишига номуносиб эканликларини кўрсатишди.

Ушбу ҳолатлар давлат хизматига кадр танлашда жиддий нуқсон борлигини кўрсатмоқда. Яъни кадрнинг маънавий дунёси, ҳулқи ва муомала маданияти қандайлигига қаралмайдиган кўринади.

Инсон қанчалик билимли, уддабурон бўлмасин, маънавияти юксак бўлмаса, иш олиб боришда  зўрлик ва сўкинишга таяниши мумкин экан.

Бундай кадрнинг ҳеч қандай қиймати йўқ ва ундайлар давлат хизматида бўлиши мумкин эмас».

 

Депутат бунга давлат хизматига кадр танловчи масъуллар принципиал қоида сифатида қарашлари кераклигини қайд этади.

 

«Акс ҳолда ер юзида ўзбекистонликлар ўзларига хизмат қилувчи амалдорларининг сўкиши остида яшайдиган халқ бўлиб қолаверади», — дея қўшимча қилади у.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"