Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноси ўрнида талабалар учун ётоқхона қурилади

Бу бўйича Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарор қабул қилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги биноси ўрнида талабалар учун ётоқхона қурилади

 

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Миробод тумани Помир кўчаси 34-уйда жойлашган бино ва иншоотларини Тошкент давлат транспорт университетига оператив бошқарув ҳуқуқи билан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий талабалар турар жойини барпо этиш учун бепул берилди.

 

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 сентябрдаги 489-Ғ сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори эълон қилинди.

 

Қарорга кўра «Мунисипал активларни бошқариш маркази» давлат унитар корхонаси (А.Раззоқов) умумий майдони 4 648,0 кв.м. бўлган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи билан eниверситетга белгиланган тартибда бепул топширилиши таъминлаш вазифаси топширилган.

 

Шунингдек, Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасининг (Б.Тошхўжаев) тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, ушбу бино ва иншоотлар ўрнатилган тартибда давлат кадастри рўйхатидан ўтказиши белгиланган.

 

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шакиров зиммасига юклатилган.

 

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"