Жамият

Кўздан нари, меҳрдан нари ёхуд давлат муҳофазасига олинган масжид ва мадрасага эътибор йўқми?

Муаммо кўтарилгач, Маданий мерос агентлиги "тилга кирди".

Кўздан нари, меҳрдан нари ёхуд давлат муҳофазасига олинган масжид ва мадрасага эътибор йўқми?

 

«Қарши шаҳрининг эски шаҳар қисмида тарих билан чамбарчас боғлиқ бўлган ХВИИИ асрда қурилган Шарафбой мадраса  ва Чақар масжиди меъморий ёдгорлиги фаолият кўрсатмагани боис қаровсиз аҳволда қолгани туфайли кундан кунга нураб бормоқда. Фуқаролар ҳеч бўлмаса масжидни ҳашар йўли билан таъмирлаш тарафдори эканликларини айтишмоқда. Лекин бино давлат муҳофазасига олингани туфайли бунга рухсат йўқ». 

 

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида жойлашган Чақар масжиди ва Шарафбой мадрасаси юзасидан танқидий хабар тарқалди. Бунга Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди. 

 

Таъкидланишича, Чақар масжиди ва Шарафбой мадрасаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 846-сонли қарори билан миллий рўйхатга киритилган. Ушбу маданий мерос объектлари авария ҳолатда ва таъмирталаблиги сабабли Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги таъмиршунослик институти лойиҳа гуруҳи таклиф этилиб, лойиҳалаш ишлари бошланган.

 

Чақар масжиди Қашқадарё вилоят Маданий мерос объектларини 2023 йилда таъмирлаш ва консервация қилиш режасига киритилган. 2023 йил учун республика бюджетидан маблағ ажратилгандан сўнг, таъмирлаш ва консервация ишлари олиб борилади.

 

Шунингдек, Шарафбой мадрасаси ҳам 2023 йил таъмирлаш ва реставрация қилиш дастурига киритиш режалаштирилган. Агентлик ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши тасдиқлаган хулосага асосан қурилиш таъмирлаш ва реставрация ишлари бажарилади.

 

«Ҳар қандай маданий мерос объектларида фуқаролар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларисиз таъмирлаш реставрация ишлари олиб борилишга рухсат берилмайди», — дея эслатди Маданий мерос агентлиги расмий хабарда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.