Сиёсат

Комил Алламжонов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди

Ўзбекистонга ташрифи доирасида Элизабет Трюдо Тошкентдаги Вебстер университетида “Оммавий ахборот воситалари мутахассислари учун инглиз тили” дастури битирувчилари билан суҳбатлашади.

Комил Алламжонов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди

 

Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов АҚШ давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элизабет Кеннеди Трюдо билан учрашди.

 

Учрашувда давлат органлари очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик билан мулоқот, фейк ва ёлғон ахборотларга қарши курашиш, масс-медиа соҳасини ривожлантириш, аҳоли медиасаводхонлигини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди ва ўзаро фикр алмашилди. 

 

Маълумот учун, Ўзбекистонга ташрифи доирасида Элизабет Трюдо Тошкентдаги Вебстер университетида “Оммавий ахборот воситалари мутахассислари учун инглиз тили” дастурининг битирувчилари билан суҳбатлашади.

 

Бундан ташқари, у маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилган алмашинув дастурлари битирувчилари билан учрашишни ва Жиззахдаги аёллар шелтерига ташриф буюришни режалаштирмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби ўринбосари Ўзбекистонга келиши хабар қилинганди. 

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорона ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга очиқ экани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Икки давлат раҳбарлари олий даражадаги келишувлар ижроси учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилади.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.