Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўзгарди
У аввал Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Сирдарё вилояти ИИБга бошлиқ бўлди.
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан полковник Жабаров Санжар Буранович Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Санжар Жабаров мазкур тайинловга қадар Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.







