"Перевал"да яна юк машинаси ёниб кетди
Юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва 5 тонналик ҳамда 8 тонналик “ИСУЗУ” юк машиналари билан тўқнашган.

Бугун тонгда “Қамчиқ” довонида Водий — Тошкент” йўналишида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ФВВ Ахборот хизмати хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 тонналик “ИСУЗУ” юк машинасида ёнғин келиб чиққан.
"Қамчиқ" Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари ва ЙПХ ёнаётган машинани соат 06:07 да ўчиришган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.







